Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

15% олдиндан тўлов ҳар доим ҳам керакми?

15.02.2017

Ушбу мақолада хўжалик шартномаларида 15%дан кам бўлмаган олдиндан тўлов ҳақидаги шартнинг акс этиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги тўғрисида.

Барча хўжалик шартномаларида камида 15%лик олдиндан тўлов шарти мажбурий тартибда кўзда тутилиши даркор. Бу 12.05.1995 йилдаги ПФ–1154-сон Фармоннинг 1-банди ҳамда 24.01.1996 йилдаги ПФ–1363-сон Фармоннинг 2-бандида мустаҳкамланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг иккинчи қисми 10-моддаси мазкур қонуности ҳужжатларига ҳавола қилувчи нормаларни сақлайди ва ҳисоб-китоблар тартибини аниқлашда шартномада товар (хизмат, иш)ларнинг қиймати учун қонунчиликда белгиланган миқдордан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни амалга ошириш шартини кўзда тутиш мажбуриятини юклайди.

 

Мазкур қоида бизнинг фикримизча, аввал-бошдаёқ иқтисодиётда муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи ҳажмини қисқартириш ва маълум даражада солиқлар ундирилишини таъминлаш мақсадини кўзлаган. Агар корхона ўз иш ва хизматлари учун уларнинг қийматидан 15%дан кам бўлмаган қисмини олдиндан олса, демак, унда солиқларни тўлаш учун ҳар қандай ҳолатда ҳам пул топилади.

 

Бундан ташқари, режали иқтисодиётдан қайтишнинг бошланғич босқичида солиқ солинадиган базани ҳисоблаб ёзишнинг касса усули (келиб тушган маблағдан солиқ тўлаш) амалиётда устун ҳисобланган. Шу сабабли ҳам олдиндан тўлов зарур бўлган, усиз солиқ солинадиган база шунчаки вужудга келмасди. Бунда касса усули фақат узоқ муддатли битимларга нисбатан қўлланилар эди (СКнинг 130, 355-моддалари). Улар режали ва режадан кейинги иқтисодиётда кенг тарқалган эди.

 

Аммо бозор муносабатлари ривожланиши билан ҳисоблаб ёзиш усули (шартнома бўйича муайян муддатга кутилаётган пул маблағлари ҳажмидан солиқ тўлаш) энг кўп тузиладиган шартномаларнинг моҳияти ва мазмуни ўзгаргани боис касса усулини секин-аста четга чиқарди. Улар асосан қисқа муддатлига айланди ва узоқ муддатли ҳамкорликни мўлжаллаб эмас, балки бир маротабалик хўжалик операциялари учун тузилади. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

 

Шу сабабли аксарият солиқ йиғимлари ҳисоблаб ёзиш усули билан аниқланаётган шароитларда қисқа муддатли  шартномаларга нисбатан олдиндан тўлов қоидасини қўллаш мантиғи тушунарсизлигича қолади. Бундан ташқари, агар тўлиқ хусусий ташкилот солиқ тўлашдан озод этилган бўлса, олдиндан тўлов давлат учун умуман манфаатлилигини йўқотади. Солиқ тўлаш мажбурияти мавжуд бўлмайди, ундиришни таъминлашнинг ҳам зарурати қолмайди.

 

Шу билан бирга, агар у ёки бу асосларга биноан солиқ тўлашдан озод этилган хусусий ташкилот олдиндан тўловсиз товарларни бериб юбориб (хизмат кўрсатиб, ишларни бажариб), онгли равишда тадбиркорлик хатарига юзланса ва ушбу қарорнинг барча оқибатларини тўлиқ равишда мардларча ўз бўйнига олса, жавобгарликка тортилиш хавфи мавжуд бўлади. Демак, агар олдиндан тўлов шартномада назарда тутилмаса ва усиз товар бериб юборилса (хизмат кўрсатилса, иш бажарилса) расман дебиторлик қарзи келиб чиқади. 90 кун ўтганидан кейин у автомат равишда МЖтКнинг 175-моддасига биноан маъмурий жарима солинишига сабаб бўлади. Гарчи шартнома бўйича тўлов муддати ҳали келмаган бўлиши мумкин. Гап шундаки, тажрибага асосланмаган ҳолда тахмин қилинадики, 15%дан кам бўлмаган миқдордаги олдиндан тўлов товарни бериб юборишдан олдин келиб тушиши керак. Ушбу сумма «дебитор» деб тан олинади.

 

Бундан келиб чиқадики, давлат учун зарар йўқ, тадбиркорга эса жарима солинади.

 

Биз давлат ташкилотлари томонидан товарлар сотилиши (хизмат кўрсатилиши, ишлар бажарилиши) ҳақидаги шартномаларда олдиндан тўлов жоизлиги хусусида баҳслашмоқчи эмасмиз. Шунингдек, хусусий компаниялар уни узоқ муддатли шартномаларда назарда тутишлари лозимлиги ҳам мантиққа тўғри келади, чунки улар бўйича солиқ солиш касса усули билан амалга оширилади. Аммо барча бошқа ҳолатларда бу тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўлидаги қўшимча тўсиқ ҳисобланади.

 

Масалан, электрон битимлар тузишда товарнинг ўзи билан танишгунга қадар қандайдир олдиндан тўлов ҳақида гапиришнинг ўзи мураккаб масала. Бу кўрмай-билмай сотиб олиш билан тенг. Кўп бюджет ташкилотлари олдиндан тўлов ўтказилган биржа савдолари ғолиблари томонидан сифатсиз товарларнинг етказиб берилишидан азият чекишади. Уни қайтариш улар учун узоқ муддатга чўзиладиган талабнома-даъво ишлари ва суд процесслари билан кечади.

 

Кўриниб турибдики, мавжуд тартибни қайта кўриб чиқиш ва олдиндан тўлов мажбурий бўлган ва мажбурий бўлмаган битимлар рўйхатини белгилаш зарурати мавжуд.

 

Олег Заманов, Самир Латипов,

экспертларимиз.

 Мавзуга оид материал:

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзи учун жаримани бекор қилиш вақти келдими?