Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

1 октябрдан газ нархи ошади

20.09.2015

1 октябрдан  эътиборан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ учун тарифлар ўзгаради, деб хабар берилади “Ўзтрансгаз” АК сайтида. Тарифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йил 15 сентябрдаги 19-03-22-05-РУз-92-2015-сон Реестри билан белгиланган.

 

 

Шунингдек улгуржи истеъмолчиларга (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган газ учун нарх белгиланган. 1 октябдан эътиборан, нархлар прейскурантига мувофиқ, корхоналар 1000 м3 учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 208 920 сўм тўлайди.

 

 

Табиий газ калорияликка қайта ҳисоб-китоб қилинмаган ҳолда сотилади. Улгуржи истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналарига табиий газ учун улгуржи нарх газнинг физик-кимёвий кўрсаткичларидан қатъи назар ягона ҳисобланади.

 

 

Иситиш учун тўлов беш ойлик иситиш мавсуми давомида ҳар ой ҳисобидан белгиланади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан ортиқ ёки кам қилиб белгиланган тақдирда газдан фойдаланганлик учун истеъмолчилар билан тегишли тарзда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

 

Истеъмолчи (абонент)ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.

 

 

Фойдаланилган газ учун тўлов миқдорини аниқлашда хонадоннинг барча аъзолари, шу жумладан вақтинча яшаётганлар ҳам ҳисобга олинади.

 

 

Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф бўйича тўланади.

 

 

Иситилаётган хоналар деганда, бутун фойдали ҳажм: иситиш ускунаси қаерда жойлашганидан қатьи назар, яшаш хоналари, ваннахоналар, ошхона, ички йўлаклар, шунингдек, иситиш ускуналари бор бошқа хоналар (веранда, терраса, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) тушунилади.

 

 

Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

 

 

Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

 

 

Автоном сув иситгич ва қозонлар орқали иссиқхона (теплица) ва оранжереяларни иситиш, якка тартибда меҳнат фаолиятини юритиш чоғида тандир, овқат пишириш учун фойдаланилган газ ҳақи улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда олинади. Газ ўлчагичлар йўқ бўлса, газ сарфи кечаю кундуз ишлаган газ ёқиш ускуналарининг энг юқори қуввати ва иситиш мавсумига тузилган шартномада белгиланган тартибда аниқланади.

 

Т/р

Номи

Стандарт
ёки ТУ

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги

тарифи (сўм)

 

1.1

 

Газ ўлчагичи бор аҳолига етказиб бериладиган газ

 

ГОСТ

5542-87

 

 

10м3

 

 

2 089,20

 

1.2

 

Газ ўлчагичи йўқ аҳолига етказиб бериладиган газ:

овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун

 

 

 

 

-«-

 

 

 

 

10м3

 

 

 

 

3 612,95

 

иситиш учун

-«-

10м3

1 675,55

Газ ўлчагичлари йўқ ҳолатда коммунал-рўзғор эҳтиёжларига ишлатиладиган газ учун тарифлар

Т/р

Истеъмолчи тавсифи

Ўлчов бирлиги

Тариф бўйича тўловлар

Йиллик *):

Ойлик

 

2.1

 

Марказий (якка) иссиқ сув таъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

Бир яшовчидан

11,0 м3

 

 

 

47 691,00

 

 

 

3 974,25

2.2

Газда сув иситиш ускунаси ҳамда марказий иссиқ сув таъминот йўқ уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

 -«-  15,0 м3

 

 

65 033,40

 

 

5 419,45

2.3

Марказий иссиқ сув таъминот бўлмаган ёки вақти-вақти билан ишлайдиган иссиқ сув таъминоти бор уйларни иссиқ сув билан таъминлаш учун газли иситгичлар

 

 

 

 -«-  16 м3

 

 

 

69 368,40

 

 

 

5 780,70

2.4

Иситиш газ ускуналари туридан қатъи назар уй ва квартираларни беш ойлик иситиш мавсуми давомида иситишда газдан фойдаланганлик учун ойига:

 

 

Иситиладиган хонанинг 1м3 учун

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

Хонанинг 1м3 учун 6,0 м3

 

5 026,70

 

1 055,34

 

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда

Хонанинг 1м3 учун 5,76 м3

 

4 825,50

 

965,10

2.5

Дағал ва илдизмевали озуқаларни буғлаш ҳамда ичириш ва санитария мақсадлари учун сув иситишни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларга озуқа тайёрлаш

 

отга

5,6 м3

 

сигирга

23,7 м3

 

қўй (эчки)га

2,2 м3

 

чўчқага

12,5 м3

 

 

24 279,00

 

 

102 752,40

 

 

9 538,20

 

 

54 194,40

 

 

2 023,25

 

 

8 562,70

 

 

794,85

 

 

4 516,20

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 746