Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

1 октябрдан совуқ сувнинг нархи ошади

16.09.2015

«Сувсоз» давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳрида совуқ сув таъминоти учун яқинда киритиладиган янги тарифлар ҳақида эълон қилди.

 

Энергия ресурслари ҳамда бошқа ресурсларнинг нархи ошганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармаси томонидан тасдиқланган декларацияга (2015 йил 11 сентябрдаги 25-ТГ-2015-сон  реестр рақами ) мувофиқ Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади, - хабар берилади ташкилотнинг расмий сайтида.

 

 

2015 йилнинг 1 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун қуйидаги тарифлар киритилади:

 

 

 

Квартираларда (марказий иссиқ сув таъминоти тармоғи ва канализация билан):

 

-ҳисоблагич бўйича 1 м³ учун – 370 сўм 00 тийин;

 

-ойига 1 киши учун – 4 516 сўм 88 тийин.

 

 

Хусусий сектор хонадонларида (барча қулайликлар билан):


-ҳисоблагич бўйича 1 м³ учун (канализация билан) – 265 сўм 00 тийин;

 

-ҳисоблагич бўйича 1 м³ учун (канализациясиз) – 160 сўм 00 тийин;

 

-ойига 1 киши учун (канализация ва маҳаллий сув иситиш асбоблари билан)  - 4 082 сўм 07 тийин.

 

Сув кўча сув колонкаларидан (кранлардан) чиқариладиган канализация ўтказилмаган хонадонларда:


-ойига 1 киши учун – 357 сўм 70 тийин.

 

Тошкент шаҳри бюджет ташкилотлари учун


Водопровод суви 1 м³ - 160 сўм 00 тийин (20% ҚҚС билан – 192 сўм 00 тийин);

 

Канализация хизматлари  1 м³ - 105 сўм 00 тийин (20% ҚҚС билан – 126 сўм 00 тийин).