Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«1UZ Бухгалтерия. Мини» - ёш тадбиркорлар учун янги йил туҳфаси

29.12.2016

2016 йил 29 декабрь куни  «BePro Norma» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «Камолот» ЁИҲ кўмагида бухгалтерия ҳисоботини юритиш учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» миллий дастурининг бепул версияси тақдимоти ўтказилди. Бу – Ўзбекистоннинг барча ёшлари, ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар, бухгалтерлар, талабалар ва ўқув марказлари учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва «BePro Norma» компанияси томонидан туҳфа бўлди.

Сир эмаски, хорижий, шу жумладан россиялик ишлаб чиқувчилар томонидан талай бухгалтерия ҳисобини юритиш учун дастурлар ишлаб чиқилган. Улар бухгалтерлар жамоасига ҳисобнинг бир-бирига боғлиқ участкаларини бир вақтда юритиш, корхона раҳбариятига эса оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиши учун ишончли ахборотни тезкор равишда олиш имконини беради. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришнинг хорижий дастурий воситаларини муваффақиятли қўллаб келмоқдалар.

 

Бироқ, кўпгина афзалликларига қарамай, бошқарув ва бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш хорижий тизимларининг маҳаллий бозорда кенг тарқалишига уларнинг қуйидаги жиҳатлари тўсқинлик қилмоқда:

● юқори харид қиймати;

 

● ўқитиш ва кузатишнинг қимматлиги;

 

● узоқ муддат – ярим йил ва ундан ортиқ вақтда жорий этилиши;

 

● профессионал дастурчи томонидан фойдаланувчининг аниқ эҳтиёжларига мослаштирилиши ва тузатиш киритилиши талаб этилиши;

 

● маҳаллий ҳисоб юритиш амалиёти шароитларига ва хўжалик юритиш хусусиятларига мослаштиришнинг мушкуллиги.

 

Шуни эътиборга олган ҳолда "BePro Norma" МЧЖ вакиллари ўз олдиларига бевосита бухгалтерия вазифаларини ечадиган ҳамда юқоридаги барча қийинчиликларни ҳал қиладиган маҳаллий бухгалтерия тизимини барпо этиш вазифасини қўйдилар. Кичик бизнес учун мўлжалланган «1UZ Бухгалтерия. Мини» маҳаллий дастури Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мослаштирилибгина қолмай, балки унинг асосида яратилган. Ундан фойдаланиш осон, ўзбек ва рус тилларидаги қулай интерфейсга эга, имкониятлари бўйича хорижий аналогларидан деярли қолишмайди, ўз функционалини такомиллаштирган ҳолда мунтазам ривожланмоқда. «1UZ» ишлаб чиқувчилари нафақат бухгалтерияни автоматлаштириш, балки сервис хизмати кўрсатиш, ўз вақтида янгилаш ва ҳисоботлар тақвимининг мавжудлиги, бевосита мулоқот орқали маслаҳат бериш каби муаммоларнинг ечимини ҳам тақдим этадилар.

 

Бунинг устига, мазкур дастурнинг тўлақонли юкланувчи бепул версияси тадбиркорларга унинг афзалликларини кўриш ҳамда сифатли лицензион дастур соҳибига айланиш ва ишлаб чиқувчи билан ҳамкорликни давом эттириш хусусида якуний қарор қабул қилиш имконини беради.

 

“1UZ Бухгалтерия. Мини” дастурини ушбу ҳавола бўйича бепул юклаб олишингиз мумкин.