Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

2017 йилда арзон қишлоқ уйлари қандай қурилади

26.12.2016

Президентнинг “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Қарори билан кенг кўламли янги уй-жой фондини қуриш кўзда тутилган. Пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида “Қишлоқ қурилиш банк вакиллари мазкур ҳужжатни рўёбга чиқаришга тааллуқли тафсилотлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Дастурни молиялаштириш учун 2017 йилда 2 трлн. 121,5 млрд. сўм йўналтирилади.

 

Қабул қилинган қарорга мувофиқ қишлоқ жойларда арзон уйларнинг қуйидаги янги намуналари жорий этилган:

 

1. Хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.

 

2. Ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар.

 

3. Ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар.

 

Кўп квартирали уйларни қуришда ҳовлида жойлаштириладиган иморатлар, шу жумладан болалар майдончалари, дам олиш учун айвон ва ҳоказоларни қуриш назарда тутилган.

 

Тақдим этилган шарҳларга кўра,

 

- биринчи намунадаги иморатларда  - икки қаватли 16 квартирали уйларда тахминий қиймат қуйидагича:

  • 85 млн. сўм – умумий майдони 42,4 кв.м. бўлган 2 хонали квартира учун;
  • 100,7 млн. сўм – умумий майдони 52,4 кв.м. бўлган 3 хонали квартира учун.

 

- иккинчи намунадаги иморатларда – 2 сотих майдондаги ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйларнинг қиймати:

  • 101,5 млн. сўм – умумий майдони 53,0 кв.м. бўлган 2 хонали уй учун;
  • 118,7 млн. сўм – умумий майдони 63,5 кв.м. бўлган 3 хонали уй учун.

 

- учинчи намунадаги иморатларда – 4 сотих майдондаги ер участкаларида жойлаштириладиган ва умумий майдони 115,0 кв.м. бўлган икки қаватли 1 хонали бирлаштирилган уйларнинг қиймати  181,8 млн. сўмни ташкил қилади.

 

Айтиш жоизки, кўрсатиб ўтилган ҳар бир намунадаги уй қиймати ҳисоб-китобига ҳовлида хўжалик иморатларини қуришга сарф-харажатлар ҳам киритилган.

 

Шунингдек, Президент Қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низом” қабул қилинган.

 

Дастурга кўра, биринчи ва иккинчи намунадаги уйларни сотиб олиш учун бошланғич бадал жами 15%ни ташкил этади.

 

Тадбир чоғида таъкидланганидек, бошланғич бадалнинг кам миқдорда эканлиги Дастурга қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этиш имконини беради.

 

2017 йилда қурилишда ўзлаштирилиши режалаштирилган маблағлар умумий ҳажмида 478,9 млрд. сўмни уй қурувчиларнинг ўз маблағлари ташкил қилади, давлат бюджети ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан 1 трлн. 642,6 млрд. сўм ажратилади.

 

«Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Акбар Эшонқуловнинг таъкидлашича, қишлоқ жойларда намунали уйлар қуриш дастурини рўёбга чиқариш натижасида 2009-2016 йилларда 1 308 та турар жой массивларида умумий майдони 9 573 минг квадрат метр бўлган 69 минг 557 та уй қурилган. Бажарилган ишлар натижасида 83,5 мингдан зиёд оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш имконини берди.

 

Саида Жонизоқова, ўз мухбиримиз

 

Мавзуга оид материал:

 

Тошкент – қишлоқ жойлар эмас

 

Қишлоқ жойларда уй-жойлар янада арзонлашади

 

Арзон уй-жойларни маҳалла орқали олиш мумкин

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах