Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

2017 йилнинг 5 сентябригача тузилган валюта битимлари билан қандай йўл тутилади?

13.09.2017

Марказий банк мамлакатимиз ҳудудида чет эл валютасига товар (иш, хизмат)ларни сотиш амалиёти доирасида илгари амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солишга тааллуқли вазиятга тушунтириш берди.

 

Президентнинг 2017 йилнинг 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан товар (иш ва хизмат)лар учун тўловларни чет эл валютасида амалга ошириш тақиқланди, бундан халқаро амалиётга мувофиқ халқаро тўлов карталари воситасида тўловни амалга ошириш мустасно.

 

Юридик шахслар томонидан 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар товар (иш, хизмат)лар чет эл валютасига сотилган ва мижозлар томонидан олинган товар (иш, хизмат)лар ушбу санадан кейин қайтарилган ҳолатларда мижозлар ўз танловига кўра миллий ёки чет эл валютасида маблағлар қопланиши ҳуқуқига эга.

 

Юридик шахслар товар (иш, хизмат)ларни сотишдан 5 сентябрга қадар чет эл валютасида даромад олган тақдирда тижорат банклари юридик шахслар ўртасида илгари  тузилган шартномалар асосида ҳисобварақларга пул маблағларини тушириш ва ўтказишни амалга оширади.

 

Масалан, агентлар ва субагентлар ўртасида авиачипталарни чет эл валютасига сотиш бўйича шартномалар.

 

Товар (иш, хизмат)ларни сотишдан тушган валюта тушуми тушган давридан қатъи назар 5 сентябрдан кейин мажбурий сотилмайди.

 

Юридик шахслар ўз валюта даромадларини (экспорт тушумини) ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш ва жорий халқаро тўловлар учун ҳеч қандай тўсиқларсиз улардан фойдаланиши, шунингдек зарур ҳолатларда валюта бозорида ўзи хоҳлаган ҳажмда сотиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Norma.uz илгари турфирма ва авиакасса вакилларида валюта битимлари бўйича вужудга келган муаммолар юзасидан экспертнинг тушунтиришини тақдим этган эди.