Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида

07.09.2015

Адвокат сўровининг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланмаган. Бу уларнинг ишида муайян қийинчиликлар туғдиради. Адвокат сўрови қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

 

- адвокат сўрови юборилаётган давлат ҳокимияти органи, жамоат бирлашмаси ёки бошқа ташкилотнинг номи;

 

- адвокатнинг Ф.И.О., гувоҳномаси рақами ва унинг берилган санаси, почта (имкон қадар электрон) манзили, қайта алоқа учун боғланиш телефони;

 

- расмий сўралаётган маълумотларнинг номи ва моҳияти;

 

- расмий сўралаётган маълумотларни узатиш усуллари (қўлга бериш, почта орқали жўнатиш ва ҳ.к.);

 

- адвокат сўровига илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати (адвокат гувоҳномасининг нусхаси, зарурат бўлса бошқа ҳужжатларнинг нусхалари);

 

 - адвокат сўрови рақами ва уни тузиш санаси;

 

Сўров адвокатлик тузилмаси бланкасида расмийлаштирилиши, адвокат томонидан имзоланиши ва унга тегишли муҳр қўйилиши керак. Бу хат ёки ариза эмаслиги дарҳол кўриниши учун ҳужжатда бунинг сўровлиги кўрсатилиши керак.

 

Сўровда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисида маълумот тақдим қилиш мумкин, унга биноан адвокат сўровига жавоб тақдим этмасликда ифодаланган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш - энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Айрим адвокатлар ҳайъатида сўровларни адвокатдан ташқари яна бошқарувчи ҳам имзолайди. Буниси ортиқча – адвокатнинг имзоси етарли. Ахир, масалан, адвокатлар ҳайъатида ёки юридик маслаҳатхоналарида юридик хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги келишувни (шартномани) бошқарувчи эмас, балки ўз номидан адвокатнинг ўзи тузади ва имзолайди. Бундан ташқари, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда (27.12.1996 йилдаги 349-I-сон)  кўрсатилишича, адвокат сўровдан ўтказиш ва маълумотнома олиш ҳуқуқига эга ва ҳ.к. Пировардида, ҳайъат адвокати ва унинг бошқарувчиси бир иш юзасидан бир-бирига зид бўлган  ишонч билдирувчи шахсларнинг манфаатларини ифода қилишлари мумкин. Бу ҳолатда бошқарувчи “қарама-қарши” томон манфаатлари учун бажарилган барча сўровлар, уларнинг мазмуни   ҳақида маълумотга эга бўлади. Шу билан бирга бошқарувчи хизмат сафарида бўлиши, бетоб бўлиб қолиши мумкин ва ҳ.к.

 

Баъзан адвокатга расмий сўралаётган маълумотларни тақдим этишни рад қилиш сўралаётган маълумотларни тақдим этганлик учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат сўровга илова қилинмаганлиги асосида содир бўлади. Ҳозирги кунда адвокатлар томонидан ўзларининг профессионал фаолиятларини бажариш учун айрим маълумотларни олишда уларни тўловни амалга оширишдан озод қилиш қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган. Шунинг учун шунга ўхшаш ҳолатларда улар ўз сўровлари учун тўловни амалга оширишга мажбурлар, масалан, кадастр органларидан маълумотлар олишда ёки суд қарорлари, ажримлари нусхаларини олишда.

 

Адвокатлар адвокат сўрови беришда, жумладан такроран суд қарорлари, ҳукмлари, ажримлари, судлардан бошқа қарорларнинг нусхаларини олишда, шунингдан кадастр органларидан, манзил-маълумотхоналаридан ва ҳ.к. маълумотлар олишда ҳам турли бож ва тўловларни тўлашдан озод қилинишлари лозим.

  

 

 

Ахтам ХИКМАТОВ,

адвокат.

 

Ушбу мавзу бўйича мақолалар:

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

Бизнесменларга суд ҳимоясининг қўшимча кафолатлари тақдим этилди

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 743