Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Агробанк» виртуал терминални ишга туширди

01.03.2017

«Мобил Савдо» – чакана савдо ва хизматлар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар фойдаланишлари мумкин бўлган янги интерактив сервисдир.

Банк сайтида таъкидланишича, хизмат Click тизими билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилди. У одатдаги тўлов терминали амалга оширадиган худди шу функцияни бажаради. Бунда мижоз ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш учун пластик картадан фойдаланиш мажбурий эмас. Тўлов мобил телефон ва Click тизимида USSD сўровлар ёрдамида амалга оширилади.

 

«Мобил Савдо» хизматидан фойдаланиш учун савдо шохобчаси яқин орадаги «Агробанк» АТБ филиалида мазкур хизматга уланиши ва телефонни Click тизимига улаши лозим. Харидорлар эса ёнларида Click тизимига уланган мобил телефонга эга бўлсалар кифоя.

 

Бугунги кунда бундай тўловларни Мобил Савдо стикери мавжуд барча жойда амалга ошириш мумкин.

 

Янги хизмат афзалликлари жумласига – тезкорлик ва қулайлик, шунингдек Интернетга уланмасдан (операциялар офлайн режимида амалга оширилади) ушбу хизматдан фойдаланиш имкониятини киритиш мумкин. Бундан ташқари, савдо шохобчаси савдо терминали сотиб олиши керак эмас. Дастлабки 6 ойда хизмат бепул тақдим қилинади.

 

Банк сайтида ёки унинг исталган филиалига мурожаат қилиб, тизим имкониятлари ва уланиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.

 

 

Курс валют

2017-04-25
  • USD:3706.22 (+27.33) сум
  • EUR:3967.46 (+65.83) сум
  • RUB:65.91 (+0.56) сум