Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тадбиркорлардан таклифлар кутмоқда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тадбиркорлардан таклифлар кутмоқда

24.01.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасидаги бизнес ва тадбиркорлик вакилларига муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни кўрсатишни сўраб  мурожаат этди.

Бунинг учун вазирликнинг сайтида интерактив анкета тузилди. Ҳамкорлик натижасида бизнесни барпо этишдаги муаммолар, бюрократик тўсиқлар аниқланиши, шунингдек АКТни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар олиниши кутилмоқда.

 

Мавжуд муаммоларни таърифлаш ҳамда қуйидаги 5 та йўналишда фаолиятни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини тақдим этиш таклиф этилмоқда:

 

  • телекоммуникация (алоқа тармоғи, мобиль алоқа, рақамли телевидение);
  • почта алоқаси;
  • ахборот-коммуникация технологиялари (электрон ҳукумат, дастурий таъминот);
  • ахборот хавфсизлиги;
  • АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш.

 

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум