Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Aквапарклар: жазирама кунда чўмилиш неча пулга тушади?

10.07.2015

Салқин келган баҳор Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги аквапаркларда чўмилиш мавсумининг очилишини бироз кечиктирди. Бироқ июнь ўз ҳақини талаб қилиб турган ушбу иссиқ кунларда сув-аттракционлари ишқибозлари, ва ниҳоят, нархларни ўрганиб, ўзлари ва яқинлари учун ҳордиқ чиқаришнинг бу турини танлаш имконига эгалар

 

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган аквапаркларнинг жорий мавсум учун нархлари (сўмда)


Номи

Бўлиш вақти 

Катталар

Болалар

1

 «Аквапарк» (мўлжал «Тошкентлэнд», телеминора)

3 соат

56 000

3 дан 11 ёшгача − 28 000

2

«Aqualand» (Юнусободдаги «Чинобод» санаторийси )

3 соат

28 000

3 дан 11 ёшгача − 14 000

3

«Fun food village» (Чирчик ш., Навоий к.)

тўлиқ кун

40 000, якш. ташқари

 100−120 см  − 20 000, якш. ташқари

4

«Солнечный город» (Сирғали мавзеси)

тўлиқ кун

70 000

3 дан 12 ёшгача − 40 000

5

«Limpopo» (Фурқат номидаги боғ)

3 соат

24 000

3 дан 12 ёшгача– 11 000

6

«Оазис» (Янгийўл ш.)

тўлиқ кун

30 000

3 дан 12 ёшгача − 15 000

7

«Water Park» ("Зенит" заводи биноси, Юнусобод мавзеси)

3 соат 22 000 3 дан 11 ёшгача - 12 000

 

Кўп йиллардан бери Аквапарк № 1 деб номланадиган ва пойтахт аквапарклари орасида энг оммавийси бўлган ушбу муассаса айни пайтда мунтазам равишда энг қиммат бўлиб келмоқда. У ерда ўтган йили ҳордиқ чиқариш неча пулга тушгани ҳамда бошқа аквапаркларнинг ҳам жорий нархларини солиштириш учун «Сузиш мавсуми очиқ!» номли мақоламизга мурожаат қилинг.

 

 

Пойтахтдаги энг ёш аквапарк «Water Park» бўлиб, у аквапарк сифатида биринчи йил фаолият кўрсатяпти. Ўтган йили бу ерда фақат бассейн мавжуд, аттракционлар йўқ эди.

 

 

 

Ҳар бир муассасада ўзига хос тартиблар мавжуд. 3 ёшгача бўлган болаларга аквапарк ҳудудига кириш ҳамма жойда бепул бўлгани ҳолда, ундан каттароқларни ёш жиҳатдан таснифлаш турлича – қаердадир 11, бошқа жойда 12 ёшгача. Фақат Чирчиқ аквапаркида ёшга қарашмайди, боланинг бўйини ўлчашади. Масалан, «Аквапарк», «Water Park» ва «Aqualand»да камида 3 соатни сотиб олиш керак. «Солнечный город» ва Чирчиқдаги «Fun food village» да қанча вақт ўтказишингиздан қатъи назар бутун кунга пул тўлашингиз керак. Чирчиқдаги аквапаркда эса дам олиш кунлари бир куннинг нархи катталар учун ҳам, болалар учун ҳам 5 000 сўмга қимматлашади. Бироқ «Limpopo» га бир соатга (катталарга – 15 000, 3 ёшгача болаларга – 6 000 сўм) ёки икки соатга ( катталарга – 20 000, 3 ёшгача болаларга – 9 000) кириб-чиқсангиз ҳам бўлади. Янгийўлдаги «Оазис» аквапаркида эса кун бўйи дам олиш, шубҳасиз, арзонроққа тушади. Чунки катта одам учун 3 соатга тўланган пул билан бир кунга тўланган пул орасида бор-йўғи 7 000 сўм фарқ бор (тегишинча 23 000 сўм ва 30 000 сўм). Ёш болага эса 3 соатга 12 000 сўм, эрталабдан кечгача 15 000 сўм.

 

 

Аквапарклар кирувчиларга одатда ўзлари билан ичимлик ва озиқ-овқат олиб келишга рухсат беришмайди (фақат эмизикли болаларнинг овқатларини олиб кириш мумкин). Шунингдек, ҳушёр бўлмаган ҳолда ва чўмилиш анжомларисиз (албатта, чўмилиш кийимларисиз ҳам) кириш тақиқланади. Катталарга ўзлари билан келган болаларнинг хулқ-атвори ва саломатлиги учун масъулиятни унутмаслик алоҳида уқдирилади.

 

 Ҳар қайси аквапаркда мижознинг хоҳишига кўра оилавий тантана, корпоратив кечлик ёки романтик учрашув ташкил этиб беришлари мумкин. Фақат бундай тадбирларни алоҳида ва аввалдан шартлашиб олиш керак. Табиийки, булар қўшимча маблағ талаб қилади. Масалан, «Солнечный город» да супаларда ҳордиқ чиқариш кириш нархидан алоҳида ҳисобланади, 2015 йилда битта супанинг бир кунлик нархи 80 мингдан 150 минг сўмгача.

 

 

Инсоф юзасидан айтиш лозимки, худди шу «Солнечный город» да ҳафталик акциялар ўтказилиб, уларда агар меню учун минимал депозит тўласангиз (кун давомида истеъмол қилинадиган таомлар ва ичимлик учун олдиндан пул тўлаб қўйсангиз) яхшигина маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Акциялар оилавий, эркаклар ва аёллар кунларини ўтказишни назарда тутади. Депозит нархини чўмилишга борган жамоа ёки оиланинг аъзолари сонига бўлсангиз, унчалик қиммат кўринмайди (4 тадан 12 нафар кишигача қўйилади). Акция иштирокчиларидан чўмилиш ва аквапарк ҳудудида бўлиш учун пул олинмайди.

 

Кейинги йилларда аквапарклар ҳақида шарҳ ёзилганда пойтахт ва Тошкент вилоятида йилдан-йилга кўпайиб бораётган хусусий дам олиш масканлари ҳамда бассейнлар тўғрисида ҳам маълумолар бериляпти. Улар анчайин оммалашиб қолди, чунки уларда кенг чўмилиш ҳавзаси, мазали таомлар, турли акциялар ва умуман олиб қараганда, сифатли сервисни таклиф қилиняпти. Бироқ катталар ва болаларга мўлжалланган бассейнлар мавжудлиги билангина улар аквапаркка айланиб қолмайди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги дам олиш ҳудудлари ва аквапаркларнинг боғланиш маълумотларини бепул тарзда «Yellow Pages» электрон маълумот хизматидан, шунингдек, нафақат шахсий компьютер, балки мобиль қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш мумкин бўлган Тошкент шаҳрининг электрон харитасидан шунчаки сичқончани бир неча марта шиқиллатиш орқали ҳам олишингиз мумкин.

 

 

Саида Джанизакова, бизнинг мухбир