Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Антирекламадан фойдаланишни биласизми?

26.04.2017

Яхши товарни реклама қилиш шарт эмас деган кенг тарқалган, аслини олганда эса янглиш бўлган фикр мавжуд. Рекламага ҳар қандай    маҳсулот муҳтож. Ҳатто энг олий даражадагиси ҳам.

 

Аммо қойилмақом қилиб катта маблағ эвазига ишланган реклама ҳам натижа бермаса-чи? Бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак? Бренднинг номи меъдага тегиб кетса, реклама кампанияси тиришқоқлик билан олиб борилса-да, товарнинг рейтинги тушиб кетаверади? Буни қарангки, шундай вазиятларда айнан антиреклама қўл келар экан.

 

Ҳайрон қолишга бироз шошманг. Яхшиси, севимли компанияси ҳақида юз-хотирга бормасдан айтилаётган гапларни эшитиб, харидорларингиз ҳайрон қолишсин. Кескин танқид сўзлари нақ юрагига ниш мисоли санчилган содиқ харидор севимли товарининг дунёда тенгсиз экани, рақобатчи компанияларнинг маҳсулотидан қолишмаслигини исботлашга киришади. Бошқа сўз билан айтганда харидорингиз ўзининг шахсий реклама кампаниясини бошлаб юборади. Бу эса сизнинг рейтингингиз ошиши ва табиийки, савдо ҳажми ортишига олиб келиши аниқ.

 

Антирекламадек нозик масалада эҳтиёткорлик чораларини кўриб қўйиш зарур экани ўз-ўзидан маълум – “антирекламачилар” ўз ишига жуда берилиб кетишса, доимий мижозлардан айрилиш мумкин. Янги рақиблар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Юзага келган қулай вазиятдан фойдаланиб, мижозлари сонини орттириш пайига тушадиган рақобатчилар ҳақида ҳам унутмаслик керак. Салбий оқибатларнинг олдини олиш учун антиреклама кампаниясини ўтказишнинг бир нечта қоидаларини эслаб қолиш талаб этилади.

 

Энг аввало, товар ёки компания билан боғлиқ жанжалли шов-шув ишбилармон ҳамкорларингизнинг жиғига тегмаслиги керак. Акс ҳолда сиздан юз ўгиришлари ҳеч гап эмас.

 

Иккинчидан – салбий ахборот омили бир маротабалик тусга эга бўлиши керак.

 

Учинчиси – сиздан дарҳол муносабат билдиришингизни кутишади. Муаммога камида учта чиқишни бағишланг, вазият назорат остида экани, тасодифий ҳодиса товарнинг юқори сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигига аҳолини ишонтиринг.

 

Якунловчи қадам бўлиб эса ўтказилган текширувлар натижасида компания обрўсини тўкиши кутилган маълумотларнинг ишончли экани тасдиқланмагани, мижозларингизнинг хавотир олишларига ҳожат йўқ эканини билдириш бўлади. Шундан кейин  бирор янгилик қилиш (акция, янги товар, янги хизмат) иш беради. Энди компанияга эътибор катта экан, реклама қилишга ҳожат ҳам қолмайди.

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум