Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Аромамаркетинг: қандай ифор даромадни оширади?

16.11.2016

Савдо ҳажмини ошириш мақсадида изланувчан тадбиркорлар мижозларни жалб қилишнинг янгидан-янги воситаларини ўйлаб топишмоқда. Маркетингнинг анъанавий визуал воситаларидан ташқари сенсор маркетинг деб аталмиш тури тобора оммалашмоқда. У одамнинг барча 5 та ҳиссиёт органлари: кўриш, ҳис этиш, эшитиш, таъм ва ҳид билишни ишга солишга асосланган.

Аромамаркетинг ҳам ана шундай маркетинг усуллардан бири бўлиб, у истеъмолчиларнинг товар харид қилиш истагини келтириб чиқариш мақсадида бинони хушбўй ҳидга буркашдан иборат. Оддийгина бўлиб туюлган бу усул амалиётда ҳақиқатан ҳам жуда яхши самара бериши исботланган.

 

Бизнесдаги энг сўнгги кашфиётлардан бири

 

Хорижда ва аста-секин бизнинг ўлкамизда ҳам оммалашиб бораётган аромамаркетинг ҳақидаги маълумотлар янада кўпроқ мижоз орттириш йўлида оёқдан чалишгунча тинмай жон бериб ишлайдиган, реклама қилиш мақсадида бир талай пулларни сарфлаб юборадиган бизнесменлар учун фойдали бўлади.

 

Бугунги кунда муваффақиятли бизнес барпо этиш учун шунчаки сифатли товарларни ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг ўзи камлик қилиши ҳеч кимга сир эмас.

 

Биринчидан, рақобат жуда кучли.

 

Иккинчидан, ҳар қадамингда реклама тўлиб-тошиб ётган замонда истеъмолчига яқинлашиш ўзи осон иш эмас.

 

Карнайчидан бир “пуф” деганларидек, зўр реклама учун бир неча миллионнинг баҳридан ўйлаб ўтирмай кеча оладиган йирик компаниялар бир масала, аммо бундай харажатларни ўзига эп кўра олмайдиган ўртамиёна тадбиркор умуман бошқа масала. Мижозларни кўпайтириш мақсадида одамнинг кучли сезги органи ҳисобланган ҳид билишдан фойдаланишни айнан шундай ўртамиёна бизнесенлардан бири ўйлаб топган бўлса ажаб эмас.

 

Статистикага мурожаат этамиз

 

Аслида биноларни муаттар ҳидларга буркашни АҚШ ва Европа мамлакатларида 1950-йиллардаёқ бошлашган. Аммо фақат 2000-йилларда ҳидларни мижозларни жалб этиш мақсадидаги маркетинг усули тариқасида қўллаш йўлга қўйилган.

 

Кўп йирик компаниялар аромамаркетингдан оммавий равишда фойдаланишдан олдин тадқиқотлар ўтказишган. Уларнинг натижалари эса ҳатто энг ашаддий скептиклар (шубҳа билан қаровчилар)ни ҳам лол қолдирган:

 

1. Nike компаниясининг маркетинг бўлими ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, харидорларнинг 84 фоизи гарчи харид қилиш мақсадида келмаган бўлса ҳам, муаттар ифор таралиб турган дўконлардан спорт пойабзалларини сотиб олишган.

 

2. Samsung компанияси ҳам бир чеккада қолиб кетишни истамади ва у ҳам тадқиқотга киришди. Гуллар, хушбўй ўсимликлар, цитрус мевалар ёки шоколад ифорининг техника воситаларига қандай алоқаси бор, деган савол туғилиши табиий? Буни қарангки, харидорлар чангютгич, телевизор, компьютер кабиларни айнан хушбўй ҳид таралган бўлимлардан сотиб олгиси келар экан.

 

3. Кофе ишлаб чиқарувчи Tchibo компанияси ҳаммадан айёр ва устомон чиқди. У мутахассисларга ўзининг фирма дўконларидан кофе ифори таралиб туришини таъминлашни буюрди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳеч қанча вақт ўтмай, унинг мижозлари сони икки баробар ортиб кетди.

 

Рақобатчи компаниянинг фикрини ўғирлаган Jacobs эса, ўзининг савдо ҳажмини 2–2,5 баробар оширишга муваффақ бўлди.

 

Яна бир тадқиқот

 

АҚШнинг Capital Research Group агентлиги ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, Янги йил байрами арафасида дўконлар ва ресторанлардан мандарин, игнабарг дарахт кабиларнинг ифори келиб турса, мижозлар 20–30 фоиз кўпроқ ҳолларда ўз кармонини титкилаб, буюм ёки егулик сотиб олишга киришар экан.

 

Аромамаркетингни қўллаш соҳалари

 

Умуман олганда, аромамаркетингни ҳар қандай соҳада қўлласа бўлади. Буни ҳид ва ифорларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Nike ва Samsung компаниялари исботлашди.

 

Мижозларга эга бўлган ҳар қандай муассаса: дўкон, тамаддихона, гўзаллик салонлари, меҳмонхоналар, музейлар, театрлар, кинотеатрлар ва бошқаларни ифорлантирса бўлади.

 

Аромамаркетинг сизга қуйидаги имкониятларни беради:

  • рақобатчилар орасида ижобий жиҳат билан мижозлар ёдида қоласиз;
  • муассасанинг имижини яхшилайсиз;
  • нохуш ҳидлар бўлса, йўқолади;
  • кутилмаган харидорларни жалб эта оласиз;
  • ходимларнинг кайфияти кўтарилади, улар кўпроқ хушмуомала бўлиб, табассум қила бошлайди;
  • савдо ҳажмини оширасиз;
  • мижозларни кутилмаган харидларни қилишга чорлайсиз.

 

Қандай ҳидни танлаш керак?

 

Маркетологларнинг фикрича, одамлар орасида оммавий бўлган ҳар қандай ёқимли ифордан аромамаркетинг йўлида фойдаланиш мумкин. Аммо ушбу технологияга ақл билан ёндошилса, самара янада яққол кўринади.

 

Усулнинг кўпгина ташкилотлар томонидан синалган оддий қоидаларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

 

1. Биноларни байрамларга мос равишда ифорларга тўлдиринг. Масалан, Янги йил арафасида унга хос бўлган, Халқаро аёллар кунида эса айнан баҳорий ифорлардан фойдаланинг.

2. Ифорларни танлаётганда фаолият йўналишингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Масалан, кафелардан янги қайнатилган кофе ҳиди, нон маҳсулотлари дўконидан янги печдан чиққан маҳсулотлар ифори таралса, нур устига аъло нур.

3. Айнан қайси товарни тезроқ сотиб юбормоқчисиз. Масалан, севги қиссалари савдосини оширмоқчи бўлсангиз, бинони шоколад ифори билан тўлдиринг. Духовка, печларни сотишда эса корица ёки ваниль сизга ёрдамга келади.

 

Аромамаркетинг ҳақиқатан ҳам “ишлайди”!

 

Асосийси – ушбу арзон, қулай ва самарали маркетинг усулини тўғри қўллашни ўрганишдир. Қизиғи, баъзилар аромамаркетингдан муттасил фойдаланишса, бошқалар масалан, янги келган товарларга ёки мавсумий арзон нархлардаги сотувларга харидорлар эътиборини жалб қилиш учун унга мурожаат этишади.

 

Бизда биноларимиздан зарур ҳидлар келишини таъминлаб берувчи компаниялар ҳозирча йўқ. Шундай            хизмат кўрсатувчи корхона фаолиятини йўлга қўйиш хусусида эса бош қотириб кўрса бўлади. Унгача эса мижозлари кўпайишини истаган тадбиркорлар қўл остида бўлган ҳид таратувчи маҳсулотлардан фойдаланиб, тадқиқот ўтказиб кўришини маслаҳат берамиз.

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 967