Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аудиторлар палатаси бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди

07.02.2017

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ўзининг 2016 йилдаги фаолияти ҳақида қисқача ҳисоботни эълон қилди.

Халқаро стандартларни жорий қилиш

 

Президентнинг 24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Аудиторлар палатаси Халқаро бухгалтерлар федерациясининг (ХБФ) уюшган аъзоси ҳисобланади. Бу Палатага амалий фаолиятида мулкдори ХБФ бўлган ХАС ва МҲХС ҳужжатларини қўллаш имконини беради.

 

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш

 

Аудиторлар палатаси аудиторлар ва бухгалтерларнинг профессионал бирлашмалари билан биргаликда Бухгалтерларни миллий сертификатлашни ишлаб чиқди ва жорий қилди. Шунингдек, аудиторларга бухгалтер миллий сертификатларини  беришда ташаббус кўрсатди.

 

Аудиторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Палата кириш бадалларини ундирмасдан бухгалтер миллий сертификатларини бериш амалиётини жорий қилди. Бугунги кунда 190 нафар бухгалтерлар сертификатлар олишди.

 

Ички аудит

 

Молия вазирлиги буйруғи (рўйхат рақами 2361, 2012 йил 12 май) билан тасдиқланган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Аудиторлар палатаси ички аудитор сертификатини олишга номзодлар учун имтиҳонлар ўтказди.

 

Жами имтиҳонларда 127 нафар киши иштирок этди, улардан 77 нафари ички аудитор сертификатини олди.

 

Ўқув марказлари

 

Шунингдек, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси  ХАС ва МҲХС бўйича малака ошириш ўқув курсларида аудиторлик ташкилотлари ва акциядорлик жамиятлари ходимларини ўқитишга кўмаклашди. Инчунун, 2016 йил мобайнида тингловчилар қуйидаги фанлар бўйича ўқитилди:

  • ХАС – 60 нафар киши;
  • МҲХС – 148 нафар киши;
  • аудиторлар тайёрлаш курслари (200 соатлик дастур бўйича) – 12 нафар киши;
  • аудиторлар малакасини ошириш курслари (60 соатлик дастур бўйича) – 200 нафар киши;
  • САР / CIPA сертификатлари эгалари малакасини ошириш курслари– 185 нафар киши;
  • ички аудиторлар тайёрлаш курслари (80 соатлик дастур бўйича) – 60 нафар киши;
  • ички аудиторлар малакасини ошириш курслари (20 соатлик дастур бўйича) – 200 нафар киши;
  • бухгалтерлар малакасини ошириш курслари – 40 нафар киши;
  • бухгалтер миллий сертификати эгалари малакасини ошириш курслари – 83 нафар киши. 

 

Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари

 

Йил мобайнида қуйидаги ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилди:

  • «Аудит ўтказиш услубияти»;
  • «Аудиторлик ташкилотининг ички стандартлари»;
  • «Ички аудит хизматини ташкил қилиш бўйича қўлланманинг намунавий лойиҳаси»;
  • «МҲХСни жорий қилиш ва мақсадлари, МҲХС – 2013 шарҳи»;
  • «Бухгалтерия ҳисоби раҳбарларининг малакасини ошириш».

 

 “Халқаро аудит стандартлари” фани бўйича сертификатлаш

Аудиторлар палатаси Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси билан ҳамкорликда тажриба лойиҳасини – “Халқаро аудит стандартлари” фани бўйича имтиҳонлар ўтказди.

 

Мавзуга оид материал:

 

Пойтахтда энг яхши аудиторлар ва бухгалтерлар тақдирланди