Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди

02.09.2015

Ҳурматли амалиётчи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизларни «Энг яхши аудитор – 2015», «Энг яхши бухгалтер – 2015» ва «Энг яхши ички аудитор – 2015» республика танловида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз

 

 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади

 

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти, «Солиқ инфо» газетаси таҳририяти. Техник ёрдам «ILMFANRIVOJ» МЧЖ томонидан кўрсатилади.

 

Ҳар йилги «Энг яхши аудитор – 2015», «Энг яхши бухгалтер – 2015» ва «Энг яхши ички аудитор – 2015» республика танлови аудитор ва бухгалтер касбларининг нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва уларни янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг профессионал маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

 

«Энг яхши аудитор – 2015» танловида меҳнат стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, аудиторнинг амал қилаётган малака сертификатига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин.

 

«Энг яхши бухгалтер – 2015» танловида меҳнат стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, бухгалтерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин.

 

«Энг яхши ички аудитор – 2015» танловида меҳнат стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, ички аудиторнинг амал қилаётган малака сертификатига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган шахслар иштирок этиши мумкин.

 

Танлов икки турдан ташкил топган:

 

-          биринчи тур (саралаш босқичи) 20 август – 30 октябр оралиғида сиртқи шаклда, танловнинг тест саволларига оддий ёки электрон почта орқали жавоб олиш йўли билан ўтказилади.

 

-          иккинчи тур 2015 йил 30 ноябрга қадар оралиғидаги кунларнинг бирида даъвогарларнинг бевосита иштирокида Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон кўринишида ўтказилади.

 

Ғолиблар профессионал билим ва кўникмалар, уларни профессионал фаолиятда маҳорат билан қўллаш сингари мезонлар бўйича аниқланади.

 

«ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР – 2015», «ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР – 2015» ва «ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР – 2015» танловларида иштирок этиш учун қуйидагиларни бажариш лозим:


1.«ILMFANRIVOJ» МЧЖ ҳисобрақамига тўлов кунида энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорига тенг бир марталик бадал тўлаш;


2.ТЎЛДИРИЛГАН АНКЕТАНИ (аудиторларга — малака сертификати ксеронусхасини, бухгалтерларга — иш жойидан маълумотномани илова қилган ҳолда) «ILMFANRIVOJ» МЧЖ офисига юбориш;


3.2015 йил 30 октябрга қадар биринчи тур бўйича ТЕСТ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАРНИ naba@naaa.uz     ҳамда      guli@naaa.uz электрон манзилларига юбориш.


Биринчи турдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари 2015 йил ноябрь ойида иккинчи турга таклиф қилинадилар.



Танлов ғолиблари 2015 йил 9 декабрь  – Бухгалтер ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

 

Ҳужжатларни шу ерда юклаш мумкин.



Танловда иштирок этишга доир қўшимча ахборот олиш масалалари бўйича қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

 

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси

234-01-87, 234-19-01,  www.naaa.uz

Аудиторлар палатаси

234-81-99, 235-76-51,  www.uzaudit.uz

Бухгалтерлар федерацияси

120-30-10  (11/12),       www.faac.uz

«ILMFANRIVOJ» МЧЖ

234-01-87, 234-18-90, www.naaa.uz   

«Солик ва божхона хабарлари»

200-00-90,   www.norma.uz

«Солиқ Инфо»

200-70-07, 200-70-50   www.soliqinfo.uz