Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Аукционда – “олтин” рақамлар

14.09.2017

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг янги веб-сайтида оширилган ставкалар бўйича автотранспорт воситалари учун  рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини сотиш бўйича дастлабки лотлар  қўйилди. 2  иш куни ичида 500 дан ортиқ харидорлар рўйхатдан ўтказилди, 17 000 дан ортиқ фойдаланувчилар ташриф буюрди.

 

Биржанинг янги электрон савдо майдони Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори (31.08.2017 йилдаги 683-сон) ижроси доирасида  ишга туширилди.

 

Пойтахтда ўтказилган  матбуот анжуманида Биржа орқали рақам белгисини сотиб олиш механизмининг иши тақдим этилди.

 

3 та нарх тоифасида тақдим этилган “чиройли” рақамларни сотиб олиш ҳақиқатда унчалик қийин эмас. ЎзРТХБнинг савдоларни ташкил этиш бўйича директори Азиз Абдуғаниев таъкидлаганидек, аvtoraqam.uzex.uz сайти ҳар ким, ҳатто тажрибасиз интернет фойдаланувчиси ҳам осон тушуниши учун жуда содда ва шаффоф қилиб яратилган. Унда сотишга қўйилган рақамлар, улар қўйилган саналар, бошланғич қиймати билан танишиш, буюртма борлиги ва лотнинг жорий нархи қандайлиги, шунингдек уларнинг ҳар бири бўйича савдоларнинг тугаш санаси ва вақтини билиб олиш мумкин.

 

- Шунингдек, тизимни яратишда Биржанинг онлайн-аукционларни юритиш бўйича тажрибаси инобатга олинган, унда “сўнгги лаҳзада” ставка қўядиган харидорлардан турли эътирозлар келиб тушганди, - деб қўшимча қилди Азиз Абдуғаниев. – Шу боис ушбу майдонда савдолар тугашига 10 дақиқа қолганда ставка оширилган тақдирда лот бўйича уларни тугаллаш  автоматик тарзда яна 10 дақиқага узайтирилади. Қўйилган лотлардан дастлабкилари 19 сентябрда сотилади.

 

Сотиб олиш тартиботи қуйидаги босқичлардан ташкил топган:

 

1) ЎзРТХБда рўйхатдан ўтиб, Woy-Wo тўлов тизими орқали Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига закалат суммасини киритиш лозим. Харидорлар томонидан киритиладиган закалат суммаси авторақамнинг бошланғич нархининг 10%ини ташкил этади.

 

2)  аукционнинг аvtoraqam.uzex.uz сайтида маъқул келган рақам танланиши ва унга ставка қўйилиши лозим;

 

3) аукционнинг боришини реал вақт режимида кузатиб бориш зарур. Дастлабки лотлар 12 кунга қўйилган. Бироқ кейинчалик авторақам бўйича савдоларни 3 кун ичида ўтказиш режалаштирилмоқда;

 

4) агар ставка “илиб кетилган” бўлса, уни ошириш мумкин. Бунда биринчи тоифадаги рақамлар (энг “чиройлилари”) учун 1 қадам бошланғич қийматининг 3%ини, иккинчи ва учинчи тоифалар учун 1%ини ташкил этади.

 

5)  аукцион ғолиби ўзининг молиявий мажбуриятларини битим рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 иш кунида қоплаши керак. Агар харидор бу талабни бажармаса, унинг закалати жарима санкцияси сифатида автоматик тарзда республика бюджетига ўтказилади. Биржа хизматлари учун комиссия йиғими битим суммасининг 5%ини ташкил этади. Бу сумма битимни рўйхатдан ўтказиш пайтида харидордан ундирилади.

 

6) сотиб олинган рақам учун тўлов тўлиқ амалга оширилган пайтдан эътиборан 10 кун ичида уни ЙҲХББ бўлинмасида  расмийлаштириш зарур. Агар харидор айби билан бу муддатга риоя этилмаса, битим бекор қилинади. Унинг қийматининг 50%и жарима сифатида республика бюджетига ўтказилади,  50%и харидорга қайтарилади.

 

Онлайн-аукционда иштирок этиш қоғоз ҳужжат айланишини истисно қилади. Мижоз аукционда ғолиб бўлиб, тўловни амалга оширгандан кейин ўзининг яшаш жойи бўйича ЙҲХББ бўлинмасига келиб, паспортни тақдим этган ҳолда рақамни олишга бўлган ҳуқуқини баён қилиши кифоя. Бунда юридик ва жисмоний шахслар учун биржа аукционининг механизми деярли бир хил.

 

Давлат рақами белгилари сотувчилари – Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмалари онлайн-сотиш учун 100 га яқин авторақамларни қўйишди, уларнинг миқдори ҳар куни тўлдириб борилади. Агар дастлабки кунларда фақат учинчи тоифа лотлари қўйилган ва улар Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти харидорлари учун мўлжалланган бўлса, келаси ҳафтадан бошлаб “олтин рақам” деб номланадиган биринчи тоифа рақамлари қўйилади. Йил охиригача жами 18 000 га яқин рақам белгиларини (барча тоифалар ва мамлакатнинг барча минтақалари учун) электрон савдоларга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

- Аукцион савдоларига фақат тайёрланган рақамлар қўйилади, - деди анжуманда ИИВ ЙХҲББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов. – Бинобарин, ғолибларга уни беришда кечикишлар бўлмайди.

 

Ҳозирги вақтда  «Avtoraqamlar» мобиль илова ишлаб чиқилиб, ишга туширилган. Унинг ёрдамида ҳам буюртма бериш, ҳам аукционнинг боришини кузатиб бориш мумкин. Яқин вақтларда савдолар иштирокчиларига сотиб олишга ўзлари талабгор бўлган лот бўйича янги ставкалар тўғрисида хабарнома олиш имконини берадиган смс-хабарнома хизмати ишга туширилади.

 

Саида Жонизоқова.

 

Курс валют

2017-09-19
  • USD:8077.48 (--14.65) сум
  • EUR:9646.13 (--72.52) сум
  • RUB:140.22 (--0.99) сум