Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автоташувчилар тахограф карточкаларини агентликдан олишлари мумкин

26.12.2016

Автоташувчилар томонидан тахограф карточкаларини олиш тартиби белгиланди. Бунинг учун Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика марказига («ATRNTT Respublika markazi» ДК) мурожаат этиш зарур.

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистоннинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

 

«Мамлакатимизнинг Европа битимида қатнашиши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажариш мақсадида Агентлик томонидан рақамли тахограф учун ҳайдовчи ва корхона карточкаларини тақдим этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди» –  дейилади регулятор сайтида.

 

Шу боис манфаатдор шахслар тегишли карточкаларни олиш учун Агентликнинг идоравий мансуб корхонаси бўлган Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика марказига («ATRNTT Respublika markazi» ДК) мурожаат этишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, рақамли тахограф автотранспорт воситаларига ўрнатиладиган назорат қурилмаси ҳисобланади. У тезлик, ҳайдовчилар ва экипаж аъзоларининг меҳнат ва дам олиш режимларини рўйхатга олишга мўлжалланган.

 

Курс валют

2017-06-20
  • USD:3930.91 (+27.72) сум
  • EUR:4396.02 (+2.36) сум
  • RUB:68.08 (--0.39) сум