Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Айнан бир хил товарлар бўйича божхона қийматини белгилаймиз

15.02.2017

Аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқномага киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида ёзган эдик. Ушбу шарҳда эса – Ўзбекистонга олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартибидаги  ўзгаришлар билан ўқувчиларни таништиришда давом этамиз. 2-усулни (айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш) батафсил кўриб чиқамиз.

2-усулда божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида айни бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматини қабул қилиш назарда тутилади.

 

Айнан бир хил товар деганда қуйидаги товар тушунилади:

  • физик хусусиятлари, сифати ва бозордаги қадри бўйича баҳоланаётган товар билан бир хил бўлган (агар уларнинг бошқа ҳамма хусусиятлари товарларнинг айнан бир хил товарлар деб эътироф этилиши учун талабларга мувофиқ келса, унда уларнинг ташқи кўринишидаги унчалик жиддий бўлмаган фарқлар уларни айнан бир хил товарлар сифатида кўриб чиқишни рад қилиш учун асос бўла олмайди);
  • баҳоланаётган товар билан айни бир мамлакатда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиш учун сотилган бўлса;
  • баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган шахс томонидан ишлаб чиқарилган.

 

Агар битимнинг қиймати ўз ичига Ўзбекистон Республикасида бажарилган товарнинг лойиҳаланиши, тажриба-конструкторлик ишлари, бадиий безалиши, дизайни, эскизлари ёки чизмалари қийматини олса, товар айнан бир хил товар деб ҳисобланмайди.

 

Айтиш жоизки, айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати мазкур усул учун асос сифатида қабул қилинади, башарти айнан бир хил товар божхона ҳудудига олиб кирилган бўлса:

  • баҳоланаётган товар олиб келинишига қадар 90 кундан кўп бўлмаган вақтда олиб келинган бўлса;
  • тахминан ўша миқдорда ва (ёки) ўша тижорий шартларда.

 

Акс ҳолда бошқа миқдорда ва бошқа тижорат шартларида олиб келинган товар қийматидан фойдаланилади ва ушбу фарқлар инобатга олинган ҳолда битим баҳосига тузатиш киритилади.

 

Баҳоланаётган товарнинг божхона қийматига тузатиш киритиш декларант ёки божхона брокери томонидан ишончли ва ҳужжатлар асосида тасдиқланган маълумотлар орқали амалга оширилиши керак.

 

Масалан, Хитойдан олиб келинган «LG»  кир ювиш машинаси олувчи Х томонидан импорт қилинади. Худди шундай турдаги машина савдо битими натижасида Жанубий Кореядан харидор Y томонидан импорт қилинади.

 

«а»

Етказиб берувчи

(Хитой)

Бепул етказиб бериш

«LG» кир ювиш машинаси — 10 дона

Олувчи

(Х)

«б»

Сотувчи

(Жанубий Корея)

Айнан бир хил товар етказиб бериш бўйича савдо битими

«LG» кир ювиш машинаси  — 100 дона

Божхона қиймати = 2450 АҚШ доллаи

Харидор

(Y)

 

«а» товар учун 1-усулни қўллаш мумкин эмас, чунки олиб келиш учун савдо битими асос бўлмаган. «б» товарнинг божхона қийматини белгилаш учун 1-усул қўлланилган. Олувчи Х ва харидор Y олиб келган кир ювиш машиналари айнан бир хил товарлар ҳисобланади. «б» товар учун божхона қиймати белгиланганлиги сабабли уни бепул етказиб беришлар бўлгани ҳолда уларни товарлар миқдорига қараб зарур ўзгартиришлар қилган тарзда 2-усул бўйича баҳолаш учун жалб этиш керак бўлади.

 

Агар 2-усулни қўллашда айнан бир хил товарларга доир бир нечта битим аниқланса, унда баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини белгилаш учун энг паст (кам) нархдаги айнан бир хил товарга доир битим қўлланилади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз

Мавзуга оид материал:

 

Товарларнинг божхона қийматини қандай белгилаш мумкин?