Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банк хабарлари: карталар дизайни ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

18.05.2016

«Ориент Финанс» хусусий акциядорлик тижорат банки ўз мижозларига индивидуал дизайндаги карталарни таклиф қилмоқда, «Turkiston» банк эса чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун бош лицензия олинганлиги ҳақида эълон қилди.

 

 

«Ориент Финанс» ХАТБ

 

Банк инновацион технологияларни банк карталарида жорий қилишни давом эттирмоқда. Янги маҳсулот – индивидуал дизайнли карта амалга киритилди. Банк мижозлари карталарида нима тасвирланишини ўзлари ҳал қилишлари мумкин.  Индивидуал дизайнни танлаш мураккаб кечадиганлар учун банк шахсий услубни кўрсатадиган тайёр ёрқин тасвирлар тўпламини таклиф қилади.

 

Янги хизматдан фойдаланган ҳолда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар карталарни расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда ўзларининг хоҳиш ва услубларига тўлиқ мос келадиган бетакрор дизайнли картани расмийлаштиришлари мумкин.

 

Мижознинг оригинал дизайнига эга карта бошқа банк карталаридан фақат унинг дизайни индивидуал тарзда танланганлиги билан фарқ қилади, қолган ҳолатда эса бу оддий банк сўм картасидир.

 

 

«Turkiston» ХАТБ

 

Банк матбуот-хизмати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун бош лицензия  олинганлиги ҳақида хабар берди.

 

Банк мижозлари валюта операцияларини амалга оширишда ўзларини қизиқтирган барча масалалар юзасидан мутахассилардан малакали маслаҳатлар олишлари мумкин.

Банк мутахассислари контрактлар, тўлов ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларида ёрдам кўрсатадилар,  валюта билан операциялар бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида батафсил ахборот берадилар.

 

Эслатиб ўтамиз, чет эл валютасида операциялар ўтказиш учун бош лицензия банкка валюта муносабатлари субъектлари ўртасида операцияларни амалга ошириш,  аҳолидан валюта омонатларини қабул қилиш, конверсион операциялар ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш  имконини беради.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

 

Банк хабарлари: пулни картадан картага ўтказиш ва юридик шахс картаси учун тарифлар

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 840