Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банк хабарлари: пулни картадан картага ўтказиш ва юридик шахс картаси учун тарифлар

02.03.2016

1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар пулларни ўз банк карталаридан ҳар қандай бошқа банкдаги жисмоний шахслар карталарига бепул ўтказишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар беради.

 

Ҳозирги вақтга қадар бундай операциялар техник сабабларга кўра амалга оширилмас эди.

 

1 мартдан бошлаб кучга кирадиган, МБ ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси томонидан тасдиқланган сўм пластик карталардан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоблар бўйича мижозларга хизмат кўрсатиш учун янги тариф режаси тасдиқланди.

 

Жисмоний шахслар карта ҳисобварақлари қолдиқларига банклар томонидан ҳисобланадиган фоиз ставкасининг энг кам миқдори МБ қайта молиялаш ставкасининг миқдоригача, яъни 9%гача оширилди. Бунгача у қайта молиялаштириш ставкасига нисбатан йиллик 1%ни ташкил қилган.

 

Янги тариф режасига асосан жисмоний шахсларнинг пластик карталари (иш ҳақи, пенсия, стипендия, оилавий, корпоратив) уларнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин бепул алмаштирилади.

 

Шунингдек юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор картасини чиқариш учун тўлов МБ курси бўйича 20 дан 5 еврогача пасайтирилди, йўқотилган ёки шикастланган корпоратив карта ўрнига янгисини чиқариш учун эса тўлов 25 дан 10 еврога пасайтирилди.

 

 

Мавзуга доир мақола:

 

Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 390