Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банк хабарлари: янги тўлов тизими ва омонатлар, валюта операциялари

06.06.2016

Ўтган ҳафта мобайнида мамлакатимиз банклари фаолиятида бир вақтнинг ўзида бир неча қизиқарли воқеалар содир бўлди. Халқ банки ва Агробанк янги тўлов тизимини ишга туширди, «Hamkorbank» валюта операциялари тикланганлигини эълон қилди, «Туронбанк» ва «Асака» банк эса омонатларнинг янги турларини эълон қилишди. Бизнинг шарҳимизда - уларнинг ҳар бири тўғрисида қисқача.

 

«PayMe» янги тўлов тизимини ишга тушириш

 

Деярли бир вақтнинг ўзида АТ «Халқ банки», кейинчалик эса «Агробанк» АТБ ҳам  «PayMe» янги тўлов тизимини ишга туширди, унинг ёрдамида банк мижозлари ўз карталарини осон бошқаришлари мумкин. Айнан: миллий валютада маблағларни бир картадан бошқасига ўтказиш (Р2Р» хизмати),  йўқотилган  Uzcard картасини масофадан бевосита иловадан блокировка қилиш, «Тўловлар мониторинги» янгиланган сервиси туфайли ўз даромад ва харажатларини кузатиб бориш (ҳар қандай чекка тоифа қўшиш ва графиклар ва диаграммалар кўринишида кўргазмали ҳисоботлар шакллантириш), «Жойларда тўловни амалга ошириш» сервиси ёрдамида ресторанлар ва савдо нуқталарида  ҳисобларни тўлаш, шунингдек хизматлар учун интернет-тўловларни амалга ошириш.

 

Бундан ташқари, «Агробанк» АТБ «PayMe» тизимини ишга туширгани боис, ўз карталари сақловчиларига кредитлар ва уларнинг фоизини сўндириш имконияти каби хизматлар, шунингдек С2В тизимидан фойдаланиш -  жисмоний, юридик  шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун шахсий кабинет орқали онлайн-тўловларни амалга ошириш имкониятини эълон қилди.

 

 

«Hamkorbank» АТБдан янги омонатлар

 

«Hamkorbank» матбуот хизматининг хабар беришича,  банк мижозларининг пластик картадаги бўш пул маблағлари қўшимча даромад келтириши мумкин. «Hamkorbank» аҳоли учун омонатларнинг янги  “Жамғарма карта” ва “Реал карта” турларини тақдим этди.

 

Механизм шундай: омонатга маблағлар фақат пластик карта орқали қабул қилинади, ҳисобланган фоизлар ҳам ҳар ойда омонатчининг пластик картасига ўтказилади. Мижозлар учун яратилган қулайликлар омонатчига жисмоний шахслар учун «Hamkor Mobile» мобил банкинг тизими орқали омонатлар бўйича қолдиқ ёки ҳисобланган фоизларни кўриб чиқиш имконини беради.

 

Бундан ташқари, «Hamkorbank» АТБ ўз ҳамкорларига хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2.06.2016 йилдаги 611-сон қарорига мувофиқ аввал тўхтатиб турилган барча валюта операциялари тикланган.

 

 

«Асака» банк янги омонат турини таклиф қилади

 

«Асака» акциядорлик тижорат банки кириб келаётган Мустақиллик куни байрами муносабати билан ўз мижозларига миллий валютада рамзий ном остидаги “Мустақиллик-25” янги муддатли омонатни таклиф қилади.  Омонатни сақлаш муддати – 7 ой, ҳисобланган фоизлар ҳар ойда ёки сақлаш муддати тугаши билан берилади. Шунингдек,  «Асака» банк манфаатли шартларда миллий валютада 28 омонат турини ва чет эл валютасида 14 омонат турини таклиф қилади. Омонатларни банкнинг исталган филиалида расмийлаштириш мумкин.  

 

 

Омонатнинг янги тури ишлаб чиқилди

 

Туронбанк ўзининг янги омонат турини бошқа воқеага бағишлади. Ўзбекистонда қабул қилинган “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида АТБ жисмоний шахслар учун “Соғлом она ва бола” янги омонат турини жорий қилди.

 

Омонат шартларига кўра, омонатчиларга чекланмаган миқдорда қўшимча бадаллар киритишга рухсат этилади. Шунингдек депозит муддати тугаганда, агар омонатчи омонат суммасини талаб қилмаса, депозит янги муддатга автомат равишда пролонгация қилинади. Омонат муддати 3 ойни ташкил қилади. Бадалнинг энг кам ва энг кўп суммаси  чекланмаган. Қўшимча бадалларнинг энг кам суммаси 100 минг сўмни ташкил қилади.

 

Изоҳ. “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг бажарилишини таъминлаш мақсадида “Туронбанк” АТБда барча омонат операциялари бармоқ излари бўйича жисмоний шахсларни биометрик идентификациялаш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.  

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Банк хабарлари: карталар дизайни ва валюта  операцияларини амалга ошириш учун лицензия

 

Банк хабарлари: сайтнинг янги версияси, фирибгарлар ва солиқ тўловлари

 

Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 126