Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Барча суд инстанциялари фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилади

29.12.2016

2016 йил 27 декабрь куни Олий суд биносида Олий суд ва Олий хўжалик суди Пленумларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Олий суд  раиси Шоюнус Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси Козимжон Комилов ва бошқа иштирокчилар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлашди.

 

Олий суд инстанциялари ўртасида мустаҳкам амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Низоларни кўриб, ҳал этишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қўшма қарорлар қабул қилинган. Бунинг исботи ўлароқ ушбу қўшма мажлисда Пленумларнинг айрим қарорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарорларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Қўшма мажлисда парламент палаталари аъзолари, Олий суд ва Олий хўжалик суди судьялари, фуқаролик, жиноят ва хўжалик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари, экспертлар ва амалиётчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

***

 

Шунингдек,  Олий суд Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди, унда “Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида” ва “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги  Олий суд Пленуми қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

“Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси амалдаги қонунчиликка киритилган айрим ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Айтиш жоизки, жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи ўз вақтида қоплаш фуқаролар ва юридик шахслар, давлатнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис қарорда суриштирув, тергов органи ва судларга жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш асослари ва тартибига оид қонунчилик талабларига оғишмай амал қилиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган.

 

“Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини ижро этишга оид қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳасида судларга зарурат туғилганда, ҳукм чиқариш пайтида йўл қўйилган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукм моҳиятини ўзгартирмаган ва маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ҳал этишга ҳақлилиги хусусида тушунтиришлар акс эттирилди.

 

Айрим ҳолларда қонуний кучга кирган суд қарорларини ижро этиш жараёнида ҳукм қилинган айрим тоифадаги шахсларнинг ҳукми ижросини кечиктириш, касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш, шартли жазони бекор қилиш, озодликни чеклаш жазо турларини бошқа жазо чоралари билан алмаштириш каби ҳолатлар учраб туради. Бу каби масалаларга доир материалларни судда кўриш тартиби ва муддатлари тўғрисида ҳам қарорда тегишли тушунтиришлар берилган.

 

Бундан ташқари, мажлисда “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Ушбу қарорнинг қабул қилиниши судлар ва жазони ижро этиш органлари учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки шу кунга қадар жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ илтимосномаларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас эди. Шу боис ҳам судьялар ушбу тоифадаги ишларни кўришда муайян муаммоларга дуч келаётган эди. Мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши амалиётдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириб, бу борада юзага келаётган масалаларни ҳал этиш имконини яратади.

 

Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштиришга оид қонун талабларини аниқ ва оғишмай бажариш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик принципини амалда таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Пленум мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор  лойиҳаси ҳам муҳокама этилди.

 

Олимжон УСАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси  Олий суди

 Ахборот хизмати раҳбари

 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

ОХС Пленуми қурилиш пудрати масалаларига бағишланди

 

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

 

Суд: адолат ўрнатиш ҳамда қарорлар ижроси самарадорлигини ошириш

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар: 

 

ЖКга киритилган юқоридагича ўзгаришлардан келиб чиқиб, қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “мансабдор шахс” ҳисобланишини ва қандай лавозимдаги давлат органи ходимлари “хизматчи” ҳисобланиши ҳақида тушунча берсангиз. Мисол учун “давлат солиқ бош инспектор-тафтишчиси” лавозимида ишловчи оддий ходим (рахбар ёки бошлиқ эмас) “мансабдор шахс” ҳисобланадими ёки “Хизматчи”ми? Шунингдек, ЖКнинг янги таҳрирдаги 214-моддасида белгиланган жавобгарлик давлат органининг қандай ходимларига нисбатан қўлланилади?

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах