Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсни тасдиқловчи биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртманинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн-сервисни ишга туширди.
Интерактив хизмат электрон буюртма қайси босқичдалиги ва биометрик ҳужжатнинг тайёрлик даражаси тўғрисида батафсил маълумот тақдим этишни ўз ичига олади, - дейилади давлат органи хабарида.
Сервисдан фойдаланиш учун маълумотларни йиғиш пункти томонидан ариза берувчига тақдим қилинган ҳарф-рақамли 32 та белгили буюртма рақами киритилиши лозим.
Шундан кейин қисқа жавоб тақдим этилади. Ҳар бир жавобнинг мазмуни қуйида тушунтирилади:
Қайта ишлашда |
Биометрик ҳужжат олиш учун электрон буюртма буюртмани қайта ишлаш ва персоналлаштириш жараёнида. |
Маълумотларни йиғиш пунктига юборилди |
Биометрик ҳужжат тайёрланган ҳамда махсус почта хизмати билан етказиб бериш учун белгиланган маълумотларни йиғиш пунктига юборилган. |
Бериш учун кутиш ҳолатида |
Тайёр персоналлаштирилган ҳужжат йиғиш пункти томонидан олинган ва эгасига бериш учун кутиш ҳолатида. |
Рад этилди |
Маълумотларда аниқланган ноаниқликлар туфайли биометрик ҳужжат олиш учун буюртма рад этилди. Ариза берувчи буюртмани такроран шакллантириш учун йиғиш пунктига мурожаат қилиши зарур. |