Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнес хусусий, бироқ кичик эмас

11.08.2016

Қоидага кўра, “кичик бизнес” ва “хусусий тадбиркорлик” атамалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда биргаликда қўлланилади. Бу уларнинг синонимлиги тўғрисидаги фикрни шакллантириши мумкин. Бинобарин, бу тушунчаларга турли юридик маъно берилади. Бу ҳақда батафсил – бизнинг шарҳимизда.

Кичик бизнесни аниқлаш асосига ходимлар сони мезони қўйилган. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат ёки давлат улуши бўлган ва хусусий микрофирмалар ва кичик корхоналар бўлиши мумкин.

 

“Хусусий тадбиркорлик” атамаси нимани англатади? Тушуниб олишга ҳаракат қиламиз.

 

Муаммонинг моҳияти

 

Илгари Қонун1 хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласига хусусий ёки бошқа шахслардан жалб қилинган мол-мулк асосида, ўз меҳнати ёки ёлланма меҳнат воситасида ўз таваккалчилиги ва мулкий жавобгарлиги остида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, фойда (даромад) олишга қаратилган ташаббусли фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларни киритарди.

 

Кўринадики, дефиниция: қандай тадбиркорлик хусусий тадбиркорлик ҳисобланади? - деган асосий саволга жавоб бермади. Ўз хатари ва таваккалчилиги асосида фойда олиш – ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятининг моҳиятидир.

 

Қонун кучини йўқотиши билан, бенуқсон бўлмасада, атаманинг маъноси ҳам кетди. Унинг ўрнига қабул қилинган қонун ҳужжати ва унинг анча кейинги таҳририда номаълум сабабларга кўра таъриф учун жой топилмаган. Шундай вазият юзага келганки, унга кўра амалдаги қонунчилик субъектларга имтиёзлар, преференциялар ва қўшимча кафолатлар тақдим қилади, бироқ бунда уларни аниқ белгиламайди.

 

Бизнинг фикримиз

 

Фикримизча, бу масалада асосий аломат тадбиркорлик асосланган мулкчилик шакли ҳисобланади. Жами бундай шакллар иккита: хусусий ва оммавий мулк шакли. Оммавий мулк объектлари давлатга (республика мулки) ёки унинг органларига, шу жумладан маҳаллий органларга (муниципал мулк) тегишли. Шубҳасиз, хусусий тадбиркорлик фуқаролар ва нодавлат юридик шахсларга тегишли хусусий мулкка асосланади.

 

Рўйхатдан ўтказишда ҳар бир бизнес-тузилмага мулкчилик шакли таснифлагичига асосан рақамли код берилади. 100 дан 200 гача оралиқдаги кодлар билан хусусий мулкка эга субъектлар белгиланади. Уларга, хусусан хўжалик бирлашмалари ва ширкатлар киради (140 дан 148 гача бўлган кодлар).

 

Хусусий мулкчиликдаги мазкур субъектларни ажратиш билан юридик шахслардан қабул қилинган статистик маълумотларни шакллантириш ва гуруҳлаш билан статистика органлари шуғулланади. Бунда улар юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг Мулкчилик шакли таснифлагичи ва Ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлагичига3 амал қилишади (O’zDst 2847:2014).

 

Таснифлагичлардан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” ахборот-қидирув тизимида фойдаланиш мумкин.

 

Шундай қилиб ўзининг хусусий тадбиркорликка оид мақомини Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармасига сўров бериш воситасида тасдиқлаш мумкин. Шу билан бирга, олинган жавобдан фақат статистик ҳисоботлар тақдим қилиш ва статистик ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Берилган маълумотнома бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабатларда салмоқли далил бўлиши амри маҳол. Ўз навбатида айнан шу бизнес учун муҳим аҳамиятга эга.

 

Мисол келтирамиз

 

Икки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни таққослаймиз, улардан бири хусусий тадбиркорлар учун имтиёзларни кўзда тутади. Унда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақини тўламасдан, аккредитив очмасдан ёки ўрнатилган тартибда берилган экспорт шартномасининг суғуртаси бўйича полис мавжуд бўлганида 180 кун мобайнида маблағ келиб тушиши ёки орқага қайтариш муддати кафолатисиз хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эгаликлари мустаҳкамланган4.

 

Таъкидлаб ўтамиз, суғурта полиси мавжуд бўлганда имтиёзли, анча узоқ муддатлар субъектларнинг уч турига қўлланади:

 

кичик бизнесга;

 

хусусий тадбиркорликка;

 

фермер хўжаликларига.

 

Энди экспорт операцияларини бузганлик учун жарима санкциялари кўзда тутилган ҳужжатга ўтамиз5.

 

Ушбу ҳужжатга асосан, экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати белгиланган тартибда берилган экспорт контрактини суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан тўламасдан, аккредитив очилмасдан ёки банк кафолатисиз товарлар, ишлар ва хизматларни хорижий валютага экспорт қиладиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.

 

Мазкур нормани юридик талқин қилиш қоидаларига кўра барча талабларнинг жамига риоя қилиниши керак. Яъни, айнан бир субъект ҳам кичик бизнес ҳам хусусий тадбиркорлик жумласига кириши, шунингдек суғурта полисига эга бўлиши керак.

 

Бироқ биз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мезонлари фарқ қилишини аниқладик. Бинобарин, субъект кичик бўлмаслиги, шу билан бирга хусусий бўлиб қолиши мумкин.

 

Аниқки, мазкур ҳолатда турли ҳуқуқий ҳужжатлар икки нормасининг юридик коллизияси мавжуд.

 

Қонун6 билан тасдиқланган классификация Президент ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни қонуности ҳужжатлар жумласига киритади. Бунда ҳукумат қарорлари жумладан Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижроси юзасидан қабул қилинади. Шундай қилиб, Президент ҳужжатларининг юридик кучи юқорироқ.

 

Бизнинг вазиятимизга мос ҳолда бу шуни англатадики, биринчи ҳужжат устувор. Бир вақтнинг ўзида назорат қилувчи органлар амалиёти, энг аввало, санкция тусидаги нормаларга жиддий, сўзма-сўз риоя қилишга асосланган.

 

Агар солиқ хизмати билан низо юзага келиб, иш судга топширилди деб фараз қилинса, тадбиркор нимага таянади? Юқорида баён қилинган ҳуқуқий нормалар таҳлили, статистика органларидан маълумотномалардан ташқари, жавобгар фойдасига презумпция амал қилади:  қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади7.

 

Шунга қарамай, бундай позицияни бенуқсон дейиш амри маҳол.

 

Бу ҳали ҳаммаси эмас

 

Мамлакатимизда қонунчилик даражасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси мустаҳкамланган. Улар жумласига, мисол учун, қуйидагилар киради:

 

кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларни қисқартирилган муддатда кўриб чиқиш (3 банк куни) 8;

 

ЭКИҲнинг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топшириш ҳуқуқи9;

 

давлат мулки объектларини хусусийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби10;

 

ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кенгайтириш, маҳсулотнинг дизайн даражасини халқаро стандартларга етказиш мақсадида хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган ҳолда молиявий ёрдам кўрсатиш11.

 

ва ҳ.к.

 

Бироқ норматив ҳужжатлар матнларидаги ифодалар: кичик бизнес тоифасига кирмайдиган хусусий тадбиркорлик субъектлари тўлиқ миқдорда кўрсатилган имтиёзларга талабгор бўлишга ҳақлими?-деган саволни очиқ қолдирмоқда.

 

Нима қилиш керак?

 

Ҳар хил турдаги низоли вазиятлар, зиддиятлар ва ноаниқликлар хусусий тадбиркорликка қонуний таъриф берилмагунча юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳуқуқ ижодкорлиги органларининг вазифаси - бу тоифага мансублик мезонларини, ва, энг асосийси, мақомни тасдиқлаш  тартибини аниқлашдир.

 

Шундай қилиб, қонун ижодкорлари хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, энг асосийси эса, жавобгарлигини белгилайдиган ҳужжатларга аниқлик киритадилар.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ,  экспертимиз.

 

 

 


1 “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида” 21.12.1995 йилдаги 159-I-сон Қонун (Олий Мажлиснинг 25.05.2000 йилдаги 70-II-сон қарорига мувофиқ кучини йўқотган).

2 “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” 25.05.2000 йилдаги 69-II-сон Қонуни. 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Янги таҳрири.

3 “Ўзстандарт” агентлигининг 3.09.2014 йилдаги 05-568-сон қарори билан тасдиқланган ва амалга киритилган.

4 Президентнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 8.08.2013 йилдаги 2022-сон қарорининг 6-банди.

5 Вазирлар Маҳкамасининг “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 29.06.2012 йилдаги 245-сон қарори.

6 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” 24.12.2012 йилдаги ЎРҚ-342-сон Қонун.

7 “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”  2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонуннинг 11-моддаси.

8 Президентнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида” 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармонининг 6-банди учинчи хатбошиси.

9 Ўша жойда 5-хатбошиси.

10 Президентнинг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 3.07.2014 йилдаги ПҚ-2200-сон Қарори.

11 Президентнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 16.03.2016 йилдаги ПҚ-2507-сон Қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 969