Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?

09.11.2016

Юридик шахсларнинг кўплаб ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд. Улар муассислар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, уларнинг ташкилот мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, хўжалик юритувчи субъектни бошқариш тартиби ва бошқа ўзига хосликлар билан бир-биридан ажралиб туради. Ташкилий-ҳуқуқий шакл танлови нафақат бошловчи тадбиркор, балки тажрибали бизнесмен учун ҳам қийинчилик туғдиради.

Масалан, хусусий корхона устав фондининг энг кам миқдорига ҳеч қандай талаб қўйилмайди. Бу бошловчи тадбиркор учун жуда қулай. Аммо корхона мажбуриятлари бўйича у ўзининг бор мол-мулки билан жавобгар бўлади, ҳаммуассис таклиф эта олмайди ҳам.

 

Масъулияти чекланган жамиятларда, аксинча, ЭКИҲнинг 40 баробаридан кам бўлмаган миқдорда устав фондини шакллантириш лозим. Аммо шу билан бирга унда муассислар бир нечта бўлиши мумкин, жамият қарзлари бўйича эса ўзларининг ҳиссалари билан жавобгар бўладилар. Бироқ дивидендларга ҳам солиқ солинади.

 

Кўриниб турибдики, ташкилий-ҳуқуқий шаклларнинг барча нозик жиҳатларини яхши билиш муҳим.

 

Бу маълумотларнинг барчаси қулай шаклда “Baker Tilly Uzbekistan” компанияси мутахассислари томонидан тайёрланган “Бизнес шакллари бўйича гид” қўлланмасида келтирилган. Қўлланманинг дастлабки чоп этилган материалларида Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг 3 та ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича маълумот акс эттирилган, булар: хусусий корхона, масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналари.

 

Ҳар бир материал ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • муайян турдаги ташкилотнинг рўйхатдан ўтиш тартиби;
  • унинг ҳуқуқий мақоми;
  • устав ва резерв фондига талаблар;
  • имтиёз ва преференциялар бериш мезонлари;
  • ташкилотни, унинг фойда ва зарарларини бошқаришнинг ҳуқуқий усуллари;
  • фаолиятнинг ички ва ташқи назорати;
  • қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиботлари.

 

Мазкур қўлланма ҳам маҳаллий тадбиркорлар, ҳам чет эл инвесторлари учун фойдалидир. Сиз мазкур гидларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:

 

1. Ўзбекистоннинг бизнес-инвестиция гиди: Хусусий корхона

 

2. Ўзбекистоннинг бизнес-инвестиция гиди: Масъулияти чекланган жамият

 

3. Ўзбекистоннинг бизнес-инвестиция гиди: Чет эл тижорат ташкилоти ваколатхонаси

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 289