Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бож тўланганлиги ҳақида ЯИДХП орқали хабарнома беринг

06.12.2016

“Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш” Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да жорий этилган янги интерактив хизмат шундай номланади.

Хизматнинг ижрочиси Давлат божхона қўмитаси ҳисобланади. Хизмат товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан автомобиль транспортида ўтказишдан манфаатдор шахслар учун мўлжалланган.

 

Мазкур хизматдан фойдаланишда ҳужжатларни илова қилиш талаб этилмайди. У бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2016 йил 16 августдаги 01-02/12-58-сон қарорига кўра амалга оширилади.

 

Мазкур хизматнинг натижаси онлайн режимда тизим орқали автоматик тарзда шаклланадиган электрон тасдиқ ва идентификация кодини олиш ҳисобланади.

 

 

Мавзуга оид материал:

 

Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум