Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Божхона брокери фаолияти учун рухсатномага онлайн сўров бериш мумкин

16.12.2016

ЯИДХПнинг лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни бериш соҳасидаги интерактив хизматлари пакети яна бир хизмат билан бойиди. Унинг ижрочиси Давлат божхона қўмитаси бўлиб, хизмат божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш истагида бўлган юридик шахсларга мўлжалланган.

Янги хизмат “Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш” деб номланган. Уни олиш учун электрон аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш талаб этилади:

 

• ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ишга қабул қилинганлиги қайд этилган меҳнат дафтарчасидан (агар бундай ёзув мавжуд бўлса) нусха;

• божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис бошқа божхона брокерида ишлаган тақдирда – олдинги иш жойидан ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси ва ишдан бўшатилганлиги қайд этилган меҳнат дафтарчасидан (агар бундай ёзув мавжуд бўлса) нусха;

• фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича шартноманинг ёки тегишли суғурта полисининг нусхаси;

• божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати нусхаси.

 

Хизмат бепул тақдим этилади. Аризани кўриб чиқиш муддати – 10 календарь куни.

 

Жавоб (рухсатнома ёки рад этиш) аризачига Ягона порталдаги фойдаланувчининг шахсий кабинетига ва/ёки фойдаланувчи рўйхатдан ўтишда кўрсатган электрон почтага юборилади.

 

Давлат божхона қўмитаси томонидан  ЯИДХПда кўрсатиладиган хизматларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

 

  

Мавзуга оид материаллар:

 

Интерактив хизматларни яхшилаш – ДБҚнинг устувор мақсадларидан бири

 

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар аттестациядан ўтказилади

 

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум