Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Болалар боғчалари учун пластик карта орқали пул тўланг

28.10.2016

Молия вазирлиги ота-оналарга боланинг мактабгача таълим муассасасидаги таъминоти учун тўловни «online» пластик карточкаси орқали мобил телефон ёрдамида амалга ошириш имкониятини берувчи хизматни  жорий этди.

Хизматдан фойдаланиш учун мактабгача таълим муассасаси бухгалтери тарбияланаётган ҳар бир болани UzASBO дастурий комплекси рўйхатига киритиши лозим. Ота-оналар вақтини тежаш мақсадида хизмат ҳар бир тарбияланувчи бўйича ҳисоб юритиши мумкин ҳамда исталган вақтда олдиндан тўлов, ўтказилган сумма ёки қарздорлик бўйича маълумот олиш имконини беради.

 

Молия вазирлигининг маълумотида қайд қилинишича, хизмат нафақат ота-оналар, балки муассаса бухгалтерининг ҳам ишини осонлаштиради. UzASBO га киритилган тўлов онлайн тартибида кўриниб туради, бу эса бухгалтерга ўз навбатида қайси тарбияланувчига, қачон ва қанча миқдорда тўлов амалга оширилганлигини кўриш имконини беради. Тўлов пайтида юз бериши мумкин бўлган хатоликларнинг ҳам олди олинади, шунингдек, квитанцияларни банк айланмаси билан солиштиришдаги ортиқча қоғоз айланмаси ҳам бартараф этилади.

 

Бу Молия вазирлиги томонидан жорий йилда жорий қилинган илк хизмат эмас. Бошқа хизматлар орасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун UzASBO дастури ёрдамида Telegram мессенжери ва СМС-хабар бериш тизими орқали ўзининг иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш имкониятини берувчи хизмат ҳам бор.