Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бош бухгалтер кассир мажбуриятларини бажара оладими?

27.07.2015

Аввал амалда бўлган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш Қоидаларида бухгалтерлар ва касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқидан фойдаланувчи бошқа ходимлар кассирлик мажбуриятларини бажариши мумкин эмаслиги кўзда тутилганди (35-банд 2-хатбоши).

 

Янги Қоидаларда бу меъёр чиқариб ташланди ҳамда қайд қилиндики, агар ташкилотнинг штатлар жадвалида кассир лавозими бўлмаса, у ҳолда касса операцияларини бажариш бўйича мажбуриятлар раҳбарнинг буйруғига асосан бошқа ходимга (ходимларга) юклатилади.

 

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқноманинг 20-бандига мувофиқ бош ҳисобчига пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган вазифаларни юклаш мумкин эмас. Унга банклар ва бошқа ташкилотлардан бевосита пул маблағларини олиш тақиқланади.

 

 

Хўш, нобюджет (хусусий) ташкилотлар раҳбарлари бош ёки ҳисоб-китоб бухгалтерига касса операцияларини бажаришни топширишга ҳақлими? Бу билан боғлиқ истиснолар ёки чеклашлар мавжудми?

 

 

* Юрист мулоҳазаси *

 

 

Камол МУЗАФФАРОВ, «Norma Profi» эксперти: – Ҳозир амалда бўлган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш Қоидаларида1 бухгалтерлар ва касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқидан фойдаланувчи бошқа ходимлар кассирлик мажбуриятларини бажаришини тақиқловчи меъёр йўқ. Аксинча, уларнинг 41-бандида штатлар жадвалида кассир штат бирлиги назарда тутилмаган ташкилотларда касса операцияларини бажариш вазифаси бирорта ходим(лар) зиммасига ташкилот раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида юклатилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундан келиб чиқадики, бу мажбуриятларни, хусусан, бош ёки бошқа, айтайлик, ҳисоб-китоб бухгалтери бажариши мумкин.

 

Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, тасдиқланган Қоидалар банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар ҳамда "Ўзбекистон почтаси" АЖга нисбатан татбиқ этилмайди  (2687-сон Қоидаларнинг 1-банди). Шу сабабли кейинги ўринларда биз фақат хусусий (нобюджет) ташкилотлари ҳақида сўз юритамиз.

 

Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка биноан бир неча касблар (лавозимлар)да ишлаш мумкин, бунда айрим ҳолатлар мустасно. Ходим – бу иш берувчи билан ҳуқуқий муносабатларга киришган жисмоний шахс. Бош ёки ҳисоб-китоб бухгалтери ҳам барча қолганлар каби ходим ҳисобланади. Шундай экан у ўзининг асосий иши билан биргаликда кассир лавозими бўйича ҳам қўшимча иш бажариши мумкин (агар қонунчиликда ўзгача белгиланмаган бўлса2). Айниқса, бу кассир лавозими кўзда тутилмаган ёҳуд у вақтинча мавжуд бўлмаган (масалан, бола парваришлаш бўйича таътилда бўлган) кам сонли хусусий корхоналар учун ўзига хос. Бу ҳолатда бош ёки бошқа бухгалтерга кассир мажбуриятларини бажаришни топшириш мантиқан тўғри бўлади.

 

Хусусий ташкилотларда, бизнингча,  бош ёки ҳисоб-китоб бухгалтерига ўзининг асосий иши билан биргаликда кассир лавозими бўйича ҳам қўшимча иш бажаришни юклаш афзал. Бунда у ички тартиб қоидалари билан белгиланган асосий ишидан озод этилмайди.

 

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида Низомдан келиб чиқадики:3

 

бир неча касб ва лавозимда ишлашга, қоидага кўра, ушбу ходим тегишли бўлган ходимлар тоифаси доирасида рухсат берилади (21-банд);

 

ташкилотнинг ходими қўшимча ишни бажарадиган муддат, унинг мазмуни ва ҳажми иш берувчи томонидан, ходимнинг ёзма розилиги бўйича белгиланади (22-банд);

 

бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўланади (23-банд); унинг миқдори, агар ички меҳнат тартибида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишувига кўра белгиланади (24-банд)4.

 

Агар бош бухгалтер ўзининг асосий иши билан биргаликда асосий ишдан озод қилинмаган ҳолда кассир лавозими бўйича ҳам қўшимча иш бажарса, у ҳолда юқорида кўрсатилган нормага биноан бу меҳнат шартномасига қўшимча келишувда қайд қилиниши лозим.

 

Шуни қайд қилиш лозимки, кассирниг иши бевосита пул ва товар қимматликлари билан боғлиқ. У ўзига тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ишонилган қимматликларни сақланишини таъминламагани учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.  Бу ҳужжат қимматликларни сақланишини таъминлаш бўйича мажбуриятларни аниқлайди, кассирнинг қўшимча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди. Бу Меҳнат кодексининг 203-моддасида кўрсатилган.

 

Демак, хусусий ташкилотнинг кассир мажбуриятлари юклатиладиган бош ёки ҳисоб-китоб бухгалтери билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузилиши зарур. Бундай бухгалтерга касса операцияларини содир қилиш бўйича мажбуриятларни юклаш тўғрисида ташкилот раҳбарининг буйруғини (қарорини) ҳам расмийлаштириш керак.

 

Бухгалтерга кассир мажбуриятларини юклаш билан боғлиқ чеклашлар фақат 2 та.

 

Биринчиси –  бош бухгалтер ўзининг асосий иши билан биргаликда тижорат банкларида, микрокредит ташкилотларида ва ломбардларда, шунингдек “Ўзбекистон почтаси” АЖда5 бу лавозимларда қўшимча иш бажариши мумкин эмас.

 

Иккинчи чеклаш – бухгалтернинг ўзи бундай қўшимча ишни бажаришдан бош тортса.

 

Пировардида қайд қиламизки, 2687-сон Қоидаларнинг ҳамда бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар меъёрларининг мазмунига кўра  кассир штат бирлиги бўлмаган хусусий (нобюджет) ташкилотларда касса операцияларини содир этиш бўйича мажбуриятлар бош ёки бошқа бухгалтерга юклатилиши мумкин. Бундан юқорида қайд қилинган ҳолатлар мустасно. Бу хулоса давлатимизнинг тадбиркорлик субъектларига янада қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш, улар фаолиятида маъмурий тўсиқларни бартараф этиш учун ўтказаётган сиёсатига тўлиқ мос келади. Ахир ҳар бир микрофирма ва кичик корхона ҳам ўзининг штатида кассирга эга бўлиш имконига эга эмас-ку.

 

 

* Аудитор мулоҳазаси *

 

 

Гўзал ИСЛАМОВА, «Norma Profi» эксперти: –

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда бош бухгалтер лавозимини кассир лавозими билан биргаликда олиб боришга бевосита чеклашлар йўқ.

 

Бироқ, бу чеклашларнинг мавжуд эмаслигига қарамай, шуни эътиборга олиш лозимки, бундай лавозимларни биргаликда олиб бориш қонунчиликда кўзда тутилган айрим тартиб-тамойилларни амалга оширишни имконсиз қилади.

 

Демак, Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги Низомда (АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатга олинган) белгиланганки, бухгалтерияга келиб тушадиган бирламчи ҳужжатлар – уларнинг қонунийлиги, реквизитларни тўлдиришнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги, алоҳида кўрсаткичларнинг мантиқий боғланиши мажбурий текширишдан ўтказилади. Агар улар нотўғри расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда улар чора кўриш учун раҳбарга берилади.

 

Гарчи касса ҳужжатлари бош бухгалтер томонидан расмийлаштирилар экан, қайсики унинг ўзи ушбу ҳужжатларни расмийлаштириши керак, у ҳолда бу текширув маъносини йўқотади.

 

Бундан ташқари, ҳар бир ташкилот ишида ички назорат тизими фаолият кўрсатиши керак (12-сон АФМС, АВ томонидан 12.04.2007 йилда 1673-сон билан рўйхатга олинган).

 

Унинг вазифалари жумласига бухгалтерия ёзувлари, ҳужжат айланиши, шунингдек ТМҚлари, қимматли қоғозлар, қатъий ҳисобот бланкалари ва кассадаги нақд пулларни инвентаризация қилишни тўғрилигини текшириш киради.

 

Инвентаризацияни ўтказиш учун доимий фаолият юритувчи комиссиялар тузилади, уларнинг таркибига раҳбар, бош бухгалтер ва бошқа мутахассислар киради.

 

Агар лавозими раҳбарлик лавозими ҳисобланадиган бош бухгалтер бир вақтнинг ўзида ўзи назорат қиладиган кассир лавозимида ҳам ишласа, у ҳолда бу ташкилотнинг энг ликвид активи – нақд пул устидан ички назорат даражасини пасайтириб юборади. Бу, шунингдек қонунчилик билан белгиланган бир қатор тартиб-тамойиллар тартибини, айнан бош бухгалтер ўтказиш қоидаларига риоя қилинишини пухта назорат қилиши лозим бўлган инвентаризация тартибини ҳам бузади.

 

Яна шуни ҳисобга олиш зарурки,  агар бир неча лавозимда ишлаганда бу ички назорат тизимини ёмонлашувига олиб келса, у ҳолда молиявий ҳисоботдаги хатолар, активларни нотўғри тасарруф этиш ҳамда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш учун жавобгарлик ташкилот раҳбари зиммасида бўлади.

 

 

Таҳририятдан: Энди бош бухгалтер ва кассир лавозимларини бирга олиб бориш мумкин. Лекин, бир вақтнинг ўзида хатолар ва суиистеъмолликлар эҳтимоли ҳам ортади.

 

Шунинг учун маблағларни иқтисод қилиш муҳим ҳисобланадиган микро- ва кичик корхоналарда шундай қилишади. Кассир иш ҳақини иқтисод қилиш зарур бўлмаган ҳамда ишончли ички назорат тизимига эга бўлишни хоҳлаган йирик корхоналарда бу лавозимни сақлаб қолган маъқул – қонунчилик буни тақиқламайди. Шубҳасиз, бу чора хусусий бизнес учун шароитларни эркинлаштириш учун йўналтирилган, бунда давлат бирор нарсани  мажбурий бажарилишига кўрсатма бермайди (ушбу ҳолатда – кассирнинг мавжуд бўлиши).

 

_______________________________________

1 МБ бошқарувининг 16.05.2015 йилдаги 12/17-сон қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатга олинган (кейинги ўринларда - Қоидалар).

 

2 “Бошқа”, жумладан, қуйидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган:

 

бош ҳисобчига пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган вазифаларни юклаш мумкин эмас; унга банклар ва бошқа ташкилотлардан бевосита пул маблағларини олиш тақиқланади (МВ буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 22.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатга олинган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома);

 

шунга ўхшаш мажбуриятлар қуйидаги ташкилотларнинг бош бухгалтерларига юклатилиши мумкин эмас:

 

тижорат банки (МБ бошқаруви томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 10-банди);


микрокредит ташкилоти (МБ қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 12.10.2007 йилда 1728-сон билан рўйхатга олинган Микрокредит ташкилоти бош бухгалтери тўғрисида Низом - Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида Йўриқномага 1-илова);

 

касса ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқидан фойдаланувчи бухгалтерлар ва бошқа ходимлар касса операцияларини юритиш бўйича вазифаларни бажара олмайдилар (МБ томонидан 19.08.1999 йилда тасдиқланган, АВ томонидан 1.03.2000 йилда  904-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг почта алоқаси бўйича эксплуатация корхоналарида касса операцияларини юритиш Қоидаларининг 116-банди учинчи хатбоши).

 

3 ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган.

 

4 Ушбу банд МКнинг 160-моддасига асосланган, унга кўра бир неча лавозимда ишлаганлик, учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

 

5 Тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ, шубҳасиз тижорат (нобюджет) ташкилотлари ҳисобланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 898