Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бухгалтерия ҳисобини ЎБФ ўқув марказида ўрганамиз

02.05.2017

Молиявий хизмат ходимининг касбий ўсиши бир нечта омилларга боғлиқ. Бу интилувчанлик, доимий тарзда ўқиб-ўрганиш, малака ошириш ва ўз зиммасига масъулиятни олиш истагидир. «Sultanova TA'LIM» ўқув маркази (Ўзбекистон бухгалтерлар Федерациясининг ҳамкори) «Бухгалтерия 0 дан CIPA гача» деб номланган ўқув курсларига таклиф этади.

 

Ўқув маркази қандай дастурларни тақдим этади?

  • Бошловчи бухгалтерлар учун:

 

 

Основы бухгалтерского учета – 40 соат.

 

Ўқитувчи: Пустова Анастасия Михайловна, ДипИФР

 

Ўқиш санаси: 20 май – 25 июнь (шанба ва якшанба кунлари соат 18:10 дан 21:30гача 12 та машғулот. 

 

Қатнашиш қиймати: ЭКИҲнинг 3 баравари (449 325 сўм).

 

Бухгалтерия ҳисоби асослари – 40 соат.

 

Ўқитувчи: Қурбонов Шодликбек Марксович, САТ

 

Ўқиш санаси: 10 июнь - 9 июль (шанба ва якшанба кунлари соат 14:00 дан 18:00 гача 10 та машғулот).

 

Қатнашиш қиймати: ЭКИҲнинг 3 баравари (449 325 сўм).

 

  • Амалиётчи бухгалтерлар учун:

 

Ўзбекистон бухгалтерларни миллий сертификатлаш дастури  бўйича

 

Миллий қонунчилик асосида бухгалтерия ҳисоби – 60 соат.

 

Ўқитувчи: Азизова Рушания Рушановна, CIPA, ДипИФР, Ўзбекистоннинг сертификатланган малакали бухгалтери.

 

Ўқиш санаси: 13 май - 18 июнь  (шанба ва якшанба кунлари соат 9:00 дан 14:00 гача 12 та машғулот). 

 

Қатнашиш қиймати: ЭКИҲнинг 4 баравари (599 100 сўм).

 

Ўзбекистон бухгалтерларни миллий сертификатлаш дастури  бўйича ва CIPA дастури бухгалтерларни халқаро сертификатлаш бўйича (CIPA дастури бўйича сертификатланган амалиётчи бухгалтер)

 

Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш – 60 соат.

 

Ўқитувчи: Багирова Анна Георгиевна, амалиётчи юрист.

 

Ўқиш санаси: 13 май - 18 июнь (шанба ва якшанба кунлари соат 14:00 дан 19:00 гача 12 та машғулот).

 

Қатнашиш қиймати: ЭКИҲнинг 4 баравари (599 100 сўм).

 

CIPA дастури бухгалтерларни халқаро сертификатлаш (Сертификатланган халқаро малакали бухгалтер)

 

Молиявий менежмент - 60 соат.

 

Ўқитувчи: Карали Елена Анатольевна, СIPA.

 

Ўқиш санаси: 20 май – 25 июнь (шанба ва якшанба кунлари соат 9:00 дан 14:00 гача 12 та машғулот).

 

Қатнашиш қиймати: ЭКИҲнинг 5 баравари (748 875 сўм).

 

Машғулотлар қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 88. Маълумотлар учун кечаю кундуз ишловчи телефон рақами - (+99871) 120 30 10, е-mail: info@uzaccountant.uz

 

 

***

 

 

«Sultanova TA'LIM» ўқув маркази қуйидаги турдаги чегирмаларни  тақдим этади:

 

- ЎБФ аъзолари учун – 10%,

 

- Талабаларга– 8%,

 

- Ҳамкорлар ва ҳамкорларнинг мижозлари учун – 7%.

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум