Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бухгалтерлар ва аудиторлар ўртасида танлов эълон қилинди

02.11.2016

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси, «Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Солиқ Инфо» газеталари таҳририяти учта мустақил танловда қатнашишга таклиф этади: «Энг яхши бухгалтер–2016», «Энг яхши аудитор–2016» ҳамда «Энг яхши ички аудитор–2016».

Танловлар Молия вазирлиги кўмагида ҳамда «Professional Ravnaq» МЧЖнинг техник кўмаги остида ўтказилмоқда.

 

Танловларда меҳнат стажи, иш жойи ҳамда республикамиздаги бухгалтер ва аудиторларнинг профессионал ижтимоий бирлашмалардаги аъзолигидан қатъи назар Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча бухгалтерлар ҳамда аудиторлар (аудитор ёки ички аудитор малака сертификатига эга бўлганлар) иштирок этиши мумкин.

 

Танловлар икки босқичда ўтказилади:

 

I босқич (саралаш)2016 йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар. Оддий ёки электрон почтадан танлов тест саволларига жавобларни юбориш йўли билан сиртдан ўтказилади. Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар иккинчи босқичга таклиф этилади;

 

II босқич2016 йил 26 ноябрда. Биринчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширади.

 

Ғолиблар профессионал билими ва малакаси, профессионал фаолиятида улардан фойдалана олиш маҳорати сингари мезонлар асосида танлаб олинади.

 

Танловлар ғолиблари 2016 йил 9 декабрь – Бухгалтер ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

 

Совринлар ва рағбатлантириш:

 

I босқич иштирокчиларига танловда иштирок этганлик учун сертификатлар тақдим этилади.

 

II босқич иштирокчиларига «Танлов лауреати» дипломлари топширилади.

 

II босқич ғолибларига даражаси кўрсатилган Диплом ҳамда пул мукофотлари тақдим этилади: биринчи ўрин - 2 млн. сўм, иккинчи ўрин - 1,5 млн. сўм ҳамда учинчи ўрин - 1 млн. сўм.

 

Танлов лауреатларига танлов ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака ошириш учун имтиёзлар берилади.

 

«Энг яхши бухгалтер–2016» танловида иштирок этиш унинг иштирокчилари ва лауреатлари учун бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг мажбурий малака ошириши ҳисобига ўтади (иштирокчиларга – 5 соат, лауреатларга – 15 соат).

 

Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар зарур:

 

1) «Professional Ravnaq» МЧЖ ҳисобварағига 1 ЭКИҲга тенг бир марталик бадал тўлаш;

2) «Professional Ravnaq» МЧЖ офисига тўлдирилган анкетани юбориш (аудиторлар аудиторлик малака сертификати нусхасини, бухгалтерлар – иш жойидан маълумотномани илова қилишлари лозим);

3) 2016 йилнинг 20 ноябрига қадар тест саволларига жавобларни қуйидаги e-mail манзилига юборишлари лозим: info@uzaccountant.uz.

 

Танловларнинг холислигини таъминлаш мақсадида ташкилотчилар уларда иштирок этиш қоидаларини тасдиқлашган. Уларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олишингиз мумкин:

 

«Йилнинг энг яхши бухгалтери» ҳар йилги анъанавий республика танловининг ўтказилиши тўғрисидаги низом;

 

«Йилнинг энг яхши аудитори» ҳар йилги анъанавий республика танловининг ўтказилиши тўғрисидаги низом.

 

«Энг яхши бухгалтер–2016» танлови тест саволлари, жавоблар варақаси ва иштирокчи анкетасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

 

«Энг яхши аудитор–2016» танлови тест саволлари, жавоблар варақаси ва иштирокчи анкетасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

 

«Энг яхши ички аудитор–2016» танлови тест саволлари, жавоблар варақаси ва иштирокчи анкетасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

 

Танловда иштирок этиш ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш учун  қуйидагиларга мурожаат қилинг:

 

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлари миллий уюшмаси

(71) 234-01-87, (71) 234-19-01; www.naaa.uz  

 

Ўзбекистон аудиторлар палатаси

(71) 297-98-39, (95) 169-55-89; www.uzaudit.uz 

 

«Налоговые и таможенные вести»

(71) 283-44-57, (71) 200-00-90; www.norma.uz 

 

«Солиқ Инфо»

(71) 200-70-07, (71) 200-70-50; www.soliqinfo.uz 

 

Танловда иштирок этиш юзасидан қўшимча маълумотлар олиш (анкета, тест саволлари, тўловни амалга ошириш учун ҳисоб) ҳамда танловга ҳомийлик қилиш масалалари бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:

 

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси / «Professional Ravnaq» МЧЖ

(71) 120-30-10; info@uzaccountant.uz

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 288