Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Чет эл паспортларини жорий этиш – вақт билан боғлиқ масала

03.05.2017

 

2 май куни Халқаро пресс клубнинг Президент Ш.М.Мирзиёев белгилаб берган вазифалар ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди.

 

Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Абдумавлянович Азизов, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Холматжон Аҳмедович Сайдалиев, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Бахтиёрович Акрамов, шунингдек вазирликнинг қатор таркибий бўлинмалари раҳбарлари спикер сифатида чиқиш қилишди.

 

Охирги ярим йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонун йўли билан тартибга солиш соҳасида қатор туб ўзгаришлар содир бўлди. Энг муҳим воқеалардан бири “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши бўлди, у ИИВга нисбатан илгари мавжуд бўлган тарқоқ қонуности ҳужжатлари ўрнига ягона норматив-ҳуқуқий сиёсатни таъминлайди.

 

Президент қарори билан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилди, ИИВ унинг ишчи органи ҳисобланади.  Шунингдек, ҳудудий бошқармаларда ёшлар ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари лавозимини таъсис этиш белгиланди.

 

Ички ишлар органларининг  қуйи даражадаги маҳаллалар  ва туманлардаги иши ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ролига катта эътибор қаратилаётир.

 

 

Мажлис чоғида Вазир қайд этганидек, ички ишлар органлари олдида истиқболга белгиланган катта вазифалар турибди. Асосий вазифа – ички ишлар органлари хизматини аҳолига яқин қилишдир. Асосий шиор - халққа хизмат қилиш. Буларнинг барчаси кўрилаётган чора-тадбирлар ва ўтказилаётган ислоҳотлар билан кучайтирилади.

 

Маълумки, мазкур ўзгаришлар доирасида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳар пайшанба куни жамоатчиликни амалга оширилган ишлар билан таништириш мақсадида журналистлар учун брифинг ўтказади. Яқин келажакда вилоят ИИБ раҳбарлари иштирокидаги шу каби брифинглар Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказилади.

 

Шунингдек ИИВ раҳбари эндиликда ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ишонч телефони – 1102 рақами орқали хабар бериш мумкинлигини эълон қилди. Мурожаатларни қабул қилиш маркази ИИВнинг янги Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси доирасида ташкил этилди.

 

Туман бўлинмаларида бошқарув аппарати қисқартирилади. Бўшаган ходимлар штати туман ва қишлоқларда аҳоли билан ишлайди. Аҳоли зич яшайдиган, олис туман марказлари ва пунктларида қўшимча 175  ички ишлар органлари бўлинмалари  ташкил этилади. Бу аҳолига жойларда паспорт масалаларини, шунингдек суриштирув ва терговга тааллуқли масалаларни тез ва сифатли ҳал қилиш имконини беради.

 

Бошқа муҳим фактор профилактика хизматини кучайтириш ҳисобланади, бунинг учун қўшимча ходимлар штати ажратилади. Натижада – ҳар бир аҳоли пунктида ички ишлар органларининг таянч пункти фаолият юритади, шунингдек  профилактика инспекторининг иши юритилади.

 

Шунингдек, А.Азизов йўлларнинг сифатлилиги масаласини кўтариб, яқин вақтда Ҳукумат томонидан йўл қопламаларини таъмирлаш учун 150 млрд. сўм ажратилишини қайд этди.

 

Х.Сайдалиев, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи қоидабузарликларни видеоқайд қилиш ишга туширилган пайтдан эътиборан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш кескин пасайганлигини қайд этди. Инчунун, агар 2017 йил 15 март куни 8600 дан зиёд қоидабузарликлар аниқланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 1100-1400 ни ташкил этади. Шу билан бирга камераларни тестлаш даврида бу рақам 40 мингга етганини ҳам эътибордан қочирмади. Шунингдек, Х.Сайдалиевнинг маълум қилишича, видеоқайд қилиш тизими босқичма-босқич республиканинг барча йирик шаҳарларида жорий қилинади.

 

Гаражларни бузишнинг навбатдаги тўлқини тўғрисидаги саволга жавоб берган ҳолда, ИИВ вакиллари гараж хўжаликлари тартибсиз жойлашган жойда болалар майдончалари, боғлар қурилиши, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилишини қайд этишди. Автомобиль эгалари учун эса йил охиригача 24 қаватли автотураргоҳлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётир.

 

ИИВ ЙҲХББ бошлиғи яна шуни маълум қилдики, айни пайтда ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланган, уларга кўра пуллик асосда автомашиналар учун “чиройли рақамлар”ни сотиб олиш мумкин бўлади.

 

Қурилаётган объектлар ҳудудидан чиқаётган юк автомобиллари томонидан йўлларнинг ифлослантирилиши  ҳақидаги саволга Х.Сайдалиевнинг қайд қилишича, мазкур ҳаракат учун ҳам автомобиль эгалари, ҳам ташкилот раҳбарлари жавобгар бўлади, жарима 10-15 ЭКИҲни ташкил қилади.

 

У.Тошходжаев, ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ҳозир бўлганларга паспорт тизими масалалари бўйича батафсил маълумот берди. Демак, биометрик паспортлар олишда электрон навбатларни жорий қилиш режалаштирилмоқда.  Чет эл паспортларини жорий қилиш фойдасига чиқиш стикерларидан воз кечиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Шунингдек, У.Тошходжаевнинг қайд қилишича, мамлакат ташқарисига вақтинча чиқишда энди ота-оналардан иккинчисининг розилигини олиш зарур эмас. Бу каби   рухсатнома фақат Ўзбекистондан доимий яшаш жойига чиқишда зарур бўлади.

 

                  Жаҳонгир Тўрахонов

 

 



Ички ишлар органлари фаолияти соҳасида қабул қилинган қонунлар ва қонуности норматив ҳужжатлар:

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум