Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

CLICK тизимидаги тўловлардан энди тадбиркорлар фойдалана олади

26.05.2017

CLICK тўлов тизими маъмурияти якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун CLICK мобиль ва интернет-банкинг тизими орқали кенг хизмат турлари учун пластик карталар воситасида тўловни амалга ошириш имконияти очилганини хабар қилди.

 

ЯТТга расмийлаштирилган пластик карталар ёрдамида тизимдан фойдаланиш тадбиркорларга турли сервислар, хизматлар ва товарлар учун тўловни амалга ошириш масалаларини янада тезроқ ҳал этиш имконини беради.

 

Бунда мазкур турдаги карталар учун «картадан-картага ўтказмалар» хизматидан фойдаланиш имконияти ҳануз мавжуд эмас.

 

«Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга киритилган ўзгартиришлар мазкур хизматни йўлга қўйишга имкон берди.

 

Янгиланган қоидаларга кўра, якка тартибдаги тадбиркор пластик карта воситасида нафақат ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан боғлиқ, балки ҳар қандай товарларни сотиб олиши ва хизматлар учун тўловни амалга ошириши мумкин.

 

Тўловларни амалга оширишда оригинал ҳисобот ҳужжатлари бўлиб уларга илова қилинадиган, тегишли тўловни қабул қилган хизматчи томонидан имзоланган, “тўланди” деган муҳр босилган квитанция ва ҳисоблар, банкомат, инфокиоска ва терминал квитанциялари (слиплар, электрон терминал квитанциялари) ҳисобланади. Энди тарафлар, яъни сотувчи ва банк картаси сақловчиси ўртасида тегишли шартномани имзолашга зарурат йўқ.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах