Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Давлат харидлари бўйича электрон тизим янгиланиши: натижа ва ўзгаришлар

22.09.2016

2016 йилнинг 27 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мақоламизда бу борада қандай ишлар амалга оширилгани ҳамда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ва натижа бизга нима бериши хусусида тўхталамиз.

 

Қарорда давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги эълонни «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида олдиндан жойлаштирмасдан тузилишига йўл қўйилмаслиги белгиланди. 

 

Бундан ташқари давлат ва корпоратив харидлар бўйича шартномаларни ноҳалол етказиб берувчилар реестрига киритилган етказиб берувчилар билан тузиш таъқиқланди. Бу талаб нафақат электрон харидлар, балки тўғридан-тўғри шартнома ёки тендер (танлов) орқали амалга ошириладиган буюртмаларга ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга қонунбузарликлар учун жавобгарлик корхоналар раҳбарлари ва харидлар амалга ошиши учун жавобгар бўлган мансабдор шахсларга қўйилди.

 

Қарор доирасида «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг махсус ахборот порталида давлат ва корпоратив харидлар бўйича ахборотни жойлаштириш ва ошкор қилиш тартиби ҳам белгилаб берилган. Унга мувофиқ порталда мажбурий тартибда давлат ёки корпоратив харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълон, унинг режа-жадвали, порталдан ташқарида амалга оширилган давлат ва корпоратив харидлар якунлари ҳақидаги ахборот, статистик кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар жойлаштирилади.

 

Бу маълумотларни жойлаштириш учун биржа мутахассислари томонидан биржа порталида алоҳида бўлимлар яратилган ва фойдаланувчилар кабинетида махсус функциялар жорий қилинган. Ўз навбатида порталда кафолатловчи етказиб берувчилар ҳамда ноҳалол етказиб берувчи агентлар реестри, биржа товарларига ўртача нархлар ҳақидаги ахборотлар биржа томонидан жойлаштирилади. Порталнинг очиқ қисмида давлат ва корпоратив харидларининг натижалари бўйича келиб чиққан нархлар даражаси ҳақидаги ахборот ҳам мавжуд. Бундан ташқари, порталнинг ёпиқ қисмида тааллуқли маълумотларни жойлаштириш учун алоҳида платформа ва шахсий кабинет ишлаб чиқилган.

 

Биржанинг ахборот порталига махсус ахборотларнинг киритилиши давлат ва корпоратив буюртмани жойлаштиришда очиқлик, ошкоралик ва рақобатдошликни таъминлаши кутилмоқда. Шунингдек, “D-xarid” тизимининг бозор механизми хамда илғор ахборот технологиялари асосида янада ривожланиши ва самардорлигининг ортиши йўлида хизмат қилишига умид билдирилмоқда.

 

Маълумотлар: 2016 йилнинг 8 ойи мобайнида давлат харидлари хажми 369,8 млрд сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,7% кўпроқдир. Бюджет маблағларидан 83,7 млрд сўм иқтисод қилиб қолинди, келишувларнинг ўртача нархи 1,3 млн сўмни ташкил этди. “Электрон каталог” тизимидаги ҳисобот даврида 51,2 млрд сўмлик келишув имзоланди. Ўтган даврда ушбу кўрсаткич 25,4 млрд сўмни ташкил этган эди.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

В Спецкомиссию УзРТСБ можно обратиться онлайн 

 

На УзРТСБ оптимизирована система ярмарочных торгов 

 

Определены требования к информации на сайте УзРТСБ

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_