Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Дебиторлик қарзи: ундириш мумкин эмас, кечиб юборилсин!

10.05.2016

Амалиётда тадбиркорларнинг ўзаро муносабатларида дилемма юзага келиши мумкин: корхонада дебиторлик қарзи вужудга келди, бунда қарздор стратегик бизнес ҳамкор ҳисобланади, у билан “муносабатларни бузиш” иқтисодий ва эътибор нуқтаи назаридан ниҳоятда манфаатсиздир. Муайян вазиятларда, қарз миқдорини инобатга олган ҳолда уни ундиришдан воз кечиш осонроқ бўлади, бироқ бунда бундай тартиботни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган талай ташкилотлар қарзга дуч келишади. Бунда бизнес самарадорлиги нуқтаи назаридан компанияда дебиторлар мавжудлиги, уларнинг сони, қарзнинг умумий миқдори ва уни ундириш чораларига катта аҳамият берилади.

 

Энг аввало, айтиб ўтамизки, қарзни узоқ вақт ва зўр бериб “аранг ундириш” ёки қарз мажбуриятларини бекор қилишдан кўра, уни вужудга келишини олдини олган маъқул.  Буни контрагент билан тегишли шартномани расмийлаштириш босқичида-ёқ унда тарафлар мажбуриятларининг аниқ миқдорлари ва мажбуриятларни таъминлаш чораларини (шартномавий мажбуриятларни таъминлаш чоралари дастлабки шартнома тарафларининг алоҳида келишуви билан ҳам кўзда тутилиши мумкин) кўзда тутган ҳолда амалга ошириш мумкин.   Бу шартлар қарздорлик вужудга келган тақдирда уни сўндиришнинг қўшимча кафолати бўлади.

 

Маълумот учун: Фуқаролик кодексининг 22-боби билан мажбуриятларни таъминлашнинг қуйидаги турлари кўзда тутилган: неустойка (260-263-моддалар); гаров (264-289-моддалар); ушлаб қолиш (290-291-моддалар); кафиллик (292-298-моддалар); кафолат (299-310-моддалар); закалат (311-312-моддалар).

 

Агар барибир қарз вужудга келган бўлса, вазиятни ўз ҳолига ташлаб қўйиш мумкин эмас – уни сўндириш учун муайян чораларни кўриш керак.

 

Қарздорлик билан ишлаш босқичларини, шартли равишда, қуйидагича таърифлаш мумкин.

 

Биринчиси. Корхонанинг молиявий-иқтисодий  ҳолатини мониторинг қилиш ва молиявий актив/пассивларни инвентаризациялашни амалга ошириш. Биринчи навбатда қарз мавжудлиги, унинг миқдори, асоси ва уни юзага келиш муддатлари фактини аниқлайди.

 

Иккинчиси.  Вужудга келган қарзларни сўндириш бўйича ёндашувни танлаш. Қонун кредиторга ўз ихтиёрига кўра судгача ҳал қилиш тусидаги чораларни ва суд инстанцияларига суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан ёки қарзни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан бевосита мурожаат қилишни танлаш имкониятини кўзда тутади.

 

Учинчиси.  Қарзни ундиришнинг танланган стратегиясига (талабномани қарздорга юбориш, судга мурожаат қилиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш ва ҳ.к.) мувофиқ амалга ошириладиган қарзни сўндиришга қаратилган аниқ ҳаракатлар.   

 


Қарзни ундириш: ҳуқуқми ёки мажбурият?

 

Қонунчилик билан белгиланишича, вужудга келган пайтдан бошлаб 90 кун ўтган дебиторлик қарзи муддати ўтиб кетган дебиторлик қарзи деб тан олинади1. Корхонада бунинг мавжудлиги унинг мансабдор шахсларига 10 дан 15 ЭКИҲ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси). Бинобарин, муддати ўтган дебиторлик қарзи ўзининг “хўжайинига”  кўп муаммолар келтириши мумкин.

 

Қайд қилиш жоизки, кўрсатилган муддатларнинг ўтиши тегишли мажбуриятлар шартнома шартларига кўра контрагент томонидан бажарилиши керак бўлган пайтдан бошланади. Бинобарин, муаммони ҳал қилиш учун  тарафлар шартномавий мажбуриятларни бажариш муддатларини узайтириш учун қўшимча келишувни расмийлаштиришлари етарли бўлади.

 

Шундай қилиб, дарҳол қарздорга нисбатан суд муҳокамаси ташаббуси билан чиқиш ва унга нисбатан мажбурий ундирув чораларини қўллаш умуман шарт эмас.

 

Қарз мажбуриятларини бошқариш бўйича ёндашувларга нисбатан яна бир неча нисбатан низосиз вариантларни кўриб чиқамиз.

 

А варианти. Дебиторга хизмат кўрсатувчи банкка тўлов талабномаси билан мурожаат қилиш имконияти.  Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга2 биноан тўлов талабномаси ўзини маблағларни олувчининг маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати сифатида намоён қилади. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар) учун, шунингдек маблағларни олувчи ҳамда маблағларни тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.

 

Бироқ акцептсиз  тартибда  қарздор ҳисобварағидаги маблағлар фақат банкка тўловчининг қарз суммасини тан олиши тўғрисида ёзма жавоби тақдим қилинган тақдирда ҳисобдан чиқарилади. Бошқа ҳолларда  банклар томонидан рад этиш асосланганлиги (рад этиш сабаби), шунингдек бундай рад этиш сабаблари бўйича низоларни кўриб чиқилмаслигини инобатга олиб,  дебитор ҳар қандай расмий сабабларга кўра талабни акцептлашни рад этиши мумкин.

 

Б варианти. Солиқ органларига ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторлари томонидан ўтказилиши лозим бўлган суммага қаратиш мақсадида мурожаат қилиш ҳуқуқи. Солиқ кодексининг 64-моддаси билан кўзда тутилган механизм сўндирилмаган солиқ қарзига эга юридик шахсларга солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини тақдим этиш имконини беради. Расмийлаштирилган далолатнома асосида солиқчилар солиқ тўловчи дебиторининг ҳисобварағига инкассо топшириқномаси қўяди ва уни ижро этиш борасида ундирилган маблағлар кредиторнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини сўндиришга йўналтирилади. Қулай: амалда “бир ўқ билан икки қуённи отиш” имконини беради.

 

Бинобарин, бундай чорани универсал чора сифатида муҳокама қилиш амри маҳол, чунки у фақат солиқ қарзига эга шахсларга нисбатан ишлайди. Бундан ташқари, инкассо топшириқномаси ижро этилмаган тақдирда солиқ қарзини ундириш  тўғрисидаги талаб судга узатилади, дебиторлик қарзи эса шундай “осилиб” тураверади.

 

Мазкур масалада Фуқаролик кодекси кредиторларга муайян имкониятларни тақдим қилади. Б варианти  сифатида у томондан кўзда тутилган мажбуриятларни бекор қилиш усулларини кўриб чиқиш мумкин.

 

Қарши мажбуриятни ҳисобга олишга қарздорга нисбатан бир тусдаги ижро қилинмаган қарши мажбурият мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади. Бунда ҳисобга олиш учун қарши мажбуриятнинг вужудга келиш муддатлари ва асоси муҳим эмас (асосийси ҳисобга олиш пайтида уни ижро қилиш муддати бошланган бўлиши керак) ва бир тарафнинг аризаси етарли ҳисобланади.

 

Муҳим! Инобатга олиш лозимки,  мазкур масалада қонунчилик томонидан муайян чекловлар кўзда тутилган. Фуқаролик кодексининг 344-моддасига биноан қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди:

 

даъво муддати ўтган талабларни;

 

фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини;

 

алиментлар ундириш ҳақидаги талабни;

 

умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини;

 

қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни.

 

Янгилаш тарафлар мажбуриятни бошқа предмет ёки бажариш усулини кўзда тутадиган мажбуриятга алмаштирадиган мажбуриятларни бекор қилиш усулини намоён қилади. Товарни етказиб бериш бўйича мажбуриятни хизмат кўрсатиш ёки муайян ишларни бажаришга алмаштириш янгилаш ашёси бўлиши мумкин.

 

Бироқ, қарши талабларни ҳисобга олиш билан боғлиқ ҳолатлардаги каби маълум шартларда кўрсатилган ҳаракатлар бартерга олиб келишини назарда тутиб, янгилашлар билан ҳам  эҳтиёткор бўлиш керак.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 9.08.1996 йилдаги ПФ-1504-сон Фармонига асосан 1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида бартер асосидаги шартномалар тузиш тақиқланган.

 

Қонун жумладан, агар дебитор қарзни шахсан сўндириш имкониятига эга бўлмаса, мажбуриятда шахсни ўзгартиришга йўл қўяди. Бунинг учун  талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш тўғрисида уч томонлама келишув расмийлаштириш зарур бўлади.   Албатта, бу кредиторнинг дебиторлик қарзи юзасидан муаммони ҳал қилади, бироқ қарздор учун моҳиятан ҳеч нарса ўзгармайди, бундан ташқари, у янги кредиторга қарздор бўлади.

 

Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш тўғрисида келишувнинг хусусиятлари ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.

 

Эксперт тавсиялари билан қарзни ўтказиш тўғрисида келишувлар ва янгилаш шартномалари намуналарини “Корхона юристи” дастуридан изланг.

 

Факторинг шартномаси (пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш) кредиторнинг молия агентига ундан олинган пул мабла-лари ўрнига пул талабномасини топшириш ҳуқуқини, содда қилиб айтганда, молия агентига ўз дебиторлик қарзини сотишни кўзда тутади. Бунда қарздорнинг дастлабки розилиги талаб қилинмайди.

 

Бундан осони борми? Бироқ Ўзбекистонда факторинг операциялари тижорат банклари3 томонидан амалга оширилади, яъни банклар ўша молия агенти ҳисобланишади, бироқ банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка биноан банк фақат унинг лицензиясида кўрсатилган операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.  Бинобарин, кредитор, биринчи навбатда, мос келадиган банкни излаш юзасидан бош қотиради.

 

Бундан ташқари, мазкур масалада бутун чекловлар қатори амал қилади. Биринчидан, ҳар қандай талабнома эмас, балки пул талабномаси факторинг предмети бўлиши мумкин. Бу шуни англатадики, агар дебиторлик қарзи, олайлик, товарларни етказиб бериш бўйича мажбуриятни бажармаслик сабабли вужудга келган бўлса, факторинг шартномасини расмийлаштириб бўлмайди. Иккинчидан, факторинг операцияларини:

 

бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича;

 

жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;

 

тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;

 

зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;

 

капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;

 

экспортга оид консигнация контрактлари бўйича;

 

компенсация ва бартер битимлари бўйича;

 

ишга босқичма-босқич ёки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича;

 

тўловчи шартномада шартланган вақт мобайнида, шунингдек, сотиш хизмати кўрсатилганидан кейин маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга бўлган олди-сотди шартномалари бўйича амалга оширилиши мумкин эмас.

 

Агар юқорида таърифланган тартиботлардан ҳеч бири тўлиқ равишда мос келмаса, қарздан кечиш ҳақида ўйлаб кўрса бўлади. Агар бу бошқа шахсларнинг кредиторнинг мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, қарздор мажбуриятларни бажаришдан озод қилиниши мумкин. Қайд этиш жоизки, қонунда қарздан кечишнинг махсус шакли кўзда тутилмаган, бундан хулоса қилиш мумкинки, уни қайдай расмийлаштиришни: хатлар билан алмашиш ёки қарзни кечиш тўғрисида келишувни имзолашни тарафларнинг ўзлари ўрнатишади.

 

Қарздан шу жумладан, уни ундириш бўйича суд жараёни чоғида ҳам воз кечиш мумкин:

 

ХПКнинг 40-моддасига асосан даъвогар суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъво талабларидан воз кечишга ҳақли, шунингдек  қонунчилик тарафларга жараённинг ҳар қандай босқичида (жумладан ижро иш юритиш) келишув битими тузишга имкон беради.

 

Бунда вужудга келадиган солиқ оқибатларига эътибор қаратиш зарур.

 

Қарзни кечиш тартиботи ва унинг оқибатлари ҳақида батафсил шу ерда.

 

Кўрганимиздек,  қарзни ундириш кредиторнинг мажбурияти ҳисобланмайди, бироқ ўрнатилган муддатлар мобайнида:  қарзни ундириш ёки уни қонунчилик доирасида бошқа усул билан “ёпиш” тўғрисида ўйлаб қарор қабул қилиш зарур.

 

Кейинги шарҳимизда қарзни ундириш юзасидан суд тартиботлари ва бу жараённинг айрим муаммолари ҳақида ўқинг.

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

 

 


1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маъсулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” 12.05.1994 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони 2-бандига қаранг.

 

2 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 03.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

3 АВ томонидан 03.08.2000 йилда 953-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида низом.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1031