Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Декларациялар қабул қилиш учун солиқчилар иш вақтларини узайтиришди

16.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фуқароларга маълум қиладики, 2016 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳридаги барча туман солиқ инспекциялари дам олиш кунларисиз ишлайди.

 

Даромадлари тўғрисида декларация топширадиган ишловчи солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш ҳамда бошқа солиққа доир масалаларни ҳал қилиш учун ҳудудий солиқ инспекциялари  бегим кунлари ўз иш кунларини икки соатга узайтиради. Дам олиш кунлари ҳам кўрсатилган давр ушбу органлар учун иш вақти бўлади.

 

Биз аввал фуқароларнинг қандай даромадларига декларация асосида солиқ солиниши, шунингдек қандай шакл бўйича солиқ органлари олдида ҳисобот топшириш мумкинлиги ҳақида ёзгандик.

 

Эслатиб ўтамиз, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмига мувофиқ жарима солинишига сабаб бўлади. Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТда танишиш мумкин.

 

Солиқ тўловчиларга шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, 2016 йил 1 январдан бошлаб  жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ шкаласининг иккинчи ставкаси 1%га пасайтирилган. Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланган.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Ўзбекистонликдан олинадиган солиқлар

 

ЖШДС ставкаси пасаяди.  Бундан ким фойда кўради?