Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Депутатлар Конституция куни билан қутлашади

05.12.2015

Мустақил Ўзбекистоннинг энг муҳим байрамларидан бири – Ватанимизни демократлаштириш ва тараққий эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётган Асосий Қонунимиз қабул қилинган Кун яқинлашиб келмоқда.


 

Давлат раҳбари Ислом Каримовнинг ташаббуси ва бевосита иштирокида ишлаб чиқилган энг муҳим қонун ҳужжати ўзбек халқининг азалий орзуси – инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланадиган ҳуқуқий давлат ва ҳуқуқий жамият қуришни амалда  рўёбга чиқариш имконини берди.

 

Ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасидаги нуфузли хорижий мутахассисларнинг фикрига кўра Конституциямиз халқаро ҳуқуқ нормаларини тўлиқ равишда амалга ошириш ва умумэътироф этилган принципларни миллий қонунчиликка жорий қилиш имкониятини берди, бу давлат ва жамоат институтларини олға қараб ва демократик равишда ривожлантириш, мамлакат аҳолисининг фаровонлигини ошириш имконини беради.

 

Байрам арафасида парламент тўғрисидаги ахборотни, биз намоён қиладиган сиёсий кучларнинг  давлат қурилишининг турли соҳаларидаги позицияларини бизнес ҳамжамияти, иқтисодиёт ва ҳуқуқ соҳасининг кенг доирадаги мутахассислари эътиборига етказиш имкониятини тақдим этаётгани учун «NORMA» компаниялар гуруҳига миннатдорлик изҳор қиламиз.

 

Аминмизки, «NORMA» нашрлари ва порталлари бозор иқтисодиётини барпо этиш ва мувозанатлашган давлат бошқарувининг муҳим масалаларини ёритишда доим чўққида бўлади, нафақат Ўзбекистон, балки хориж кўламида ҳам фойдаланувчилар ва муштарийлар томонидан талабда бўлади. Ишонамизки, доимий изланиш, амалийлик, чуқур билимга эгалик ва фойдаланишда қулайлик сизнинг кўп қиррали фаолиятингизга хос бўлган ва бундай кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

 

Миннатдорлик ва эҳтиром изҳор қилган ҳолда, барчангизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг XXIII йиллиги билан муборакбод этамиз, тинчлик ва хотиржамлик, ижодий муваффақиятлар тилаймиз!

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатлари

 

Алия ЮНУСОВА

Қутлимурат БАБАШЕВ

Соҳибжон ИСМОИЛОВ

Расул КУШЕРБАЕВ 

Полянте СВЕШНИКОВ

Элбек ШУКУРОВ

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ

                                                                                                                                           Қаҳрамон ЭРГАШЕВ



Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 420