Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ДСҚнинг барча хизматлари бир порталда

20.04.2016

“Электрон солиқ хизматлари” портали солиқ солиш соҳасида интерактив хизматларни тақдим қилиш учун “Солиқ” ахборот тизими комплексини интеграция қилиш бўйича лойиҳа доирасида ишлаб чиқилди.

 

«My.soliq.uz –  солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли ва қулай усули» – янги порталнинг шиори ана шундай. У Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўрсатиладиган барча интерактив хизматларни бирлаштирган.

 

ДСҚ сайтида қайд қилинишича,  my.soliq.uz    порталининг асосий мақсадлари – бу солиқ органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, уларнинг сифатини ва улардан барча фойдаланиши имкониятини ошириш, маъмурий харажатларни қисқартириш ва натижада – тақдим қилинаётган хизматлардан Ўзбекистон фуқароларининг қаноатланиш даражасини ошириш.

 

Солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари билан мулоқотини реал ҳудуддан виртуал ҳудудга ўтказиш лойиҳанинг асосий мақсадлари жумласига киради. Бунинг учун мониторинг ўтказилиб, “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети”ни функционал тўлдириш қайта ишланмоқда.

 

Тақдим қилинаётган хизматлар жисмоний ва юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга мўлжалланган. Ҳар бир хизмат саҳифасида ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома, уни тақдим қилиш учун масъул шахсларнинг боғланиш маълумотлари жойлаштирилган. Портални ишга тушириш пайтида хизматларнинг умумий сони 58 тани ташкил этди. Уларнинг бир қисми ахборий, қолган қисми интерактивдир.  Маъмуриятнинг ишонтиришича, хизматлар сони ортади.

 

Барча хизматлар 9 йўналиш бўйича бўлинган. Порталнинг бош саҳифасида бу бўлимларнинг номи ва таърифини кўриш мумкин.  Бугунги кунда бу:

 

ДСҚга мурожаат юбориш имконияти,

 

ҳисобга қўйиш,

 

ҳисобот юбориш

 

ахборий тусдаги хизматлар,

 

сўров ва зарур маълумотномаларни олиш,

 

солиқларни тўлаш учун квитанция шаклларини юклаб олиш,

 

солиқ органлари тўғрисида ахборот,

 

контрагент тўғрисида маълумотлар,

 

солиқларни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган калькулятори.

 

Солиқ тўловчилар янги порталда ҳар бир хизматни баҳолашлари ва уни шарҳлашлари мумкин, унинг асосида солиқ органлари таклиф ва мулоҳазаларга тезкор тарзда муносабат билдиришлари мумкин бўлади.

 

Киритилган янги тартиб-қоидалар ҳақида гапирадиган бўлсак, аввал мавжуд бўлмаган солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари учун алоҳида шахсий кабинетлар, шу жумладан “Якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинети”ни қайд этмасликнинг иложи йўқ.

 

Фойдаланувчиларни ягона идентификациялаш янги талабларига мувофиқ Шахсий кабинетга кириш ҳам ўзгартирилди. Эндиликда тизимда ишлаш учун ўз компьютерингизга махсус иловани юклашингиз, ДСҚ сайтида рўйхатдан ўтишингиз ва ЭРИ калитига эга бўлишингиз зарур.

 

Шахсий кабинетда ҳам янгилик бор. Уларнинг биринчиси – қуйидаги «Шахсий маълумотлар», «Ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати», «Солиқ органлари билан ёзишмалар», «Фойдали ахборот» мавзуга доир блоклардан топиш мумкин бўлган хизматлар бўйича қулай навигациядир.

 

Келгуси ой мобайнида  my.soliq.uz    портали мавжуд камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш, янги функцияларни қўшиш учун тест режимида ишлашни давом эттиради. Бунда барча хизматлар порталда ишга туширилган ҳамда улардан жойлашган жойидан қатъи назар солиқ тўловчиларнинг барча тоифалари фойдаланишлари мумкин. Бу даврда солиқ органларининг электрон хизматларидан янги ва ҳозирги вақтда амалда бўлган ресурсда фойдаланиш мумкин. Ишлаб чиқувчилар фойдаланувчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш учун очиқ.

 

 

Мавзуга доир материал:

 

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 902