Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Электрон ҳукуматнинг муаммолари ва истиқболлари

23.09.2016

2016 йил 23 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни нормаларини самарали амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбир «ICTWEEK Uzbekistan 2016» АКТ ҳафталиги доирасида ташкил этилди.

 

Ўтказилиш жойи – Тошкент ш., Халқаро бизнес маркази.

 

Семинар ташкилотчилари:

 

- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси;

 

- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

 

Семинар давомида Олий Мажлис депутатлари, давлат органлари, БМТ ТРнинг электрон ҳукумат бўйича лойиҳалари вакиллари сўзга чиқишди.

 

Тадбирда мамлакатимизда электрон ҳукумат фаолият юритиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Интерактив давлат хизматлари сони эълон қилинди, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича статистик маълумотлар тақдим этилди.

 

Иштирокчилар шахсий ва хорижий тажрибага таянган ҳолда электрон ҳукуматни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларни ўртага ташлашди. Уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

 

1) У ёки бу интерактив хизматни жорий этгандан сўнг энг қисқа вақт ичида қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш даркор. Ушбу хизматларни тақдим этаётган органлар шундай ташаббус билан чиқишлари лозим. Акс ҳолда ҳуқуқий қарама-қаршиликлар юзага келиши мумкин;

 

2) Фуқаролар электрон кўринишдаги давлат хизматларидан фойдаланишлари учун молиявий жиҳатдан туртки бериш зарур.  Масалан, давлат божлари ёки жарималарини электрон тизимлар орқали тўлашда чегирмалар жорий этиш керак.

 

Таҳририятдан: Электрон ҳукуматни ривожлантириш борасида кўп ишлар амалга оширилган. Масалан, давлат томонидан тақдим этиладиган хизматлар сони бир неча баробар кўпайди, давлат органларининг аксариятида махсус сайтлар мавжуд бўлиб, соҳалардаги энг асосий маълумотлар чоп этиб келинмоқда.  Шу билан бирга эълон қилинаётган интерактив хизматлар текширувлар жараёнини охиригача ўтамаслиги ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунинг оқибатида улардан фойдаланишда техник хатоликлар келиб чиқиши мумкин ёки улар фойдаланиш бўйича аниқ, тушунарли ва визуаллашган йўриқномаларга эга бўлмайди. Соҳанинг ривожланиш суръатлари шундан далолат берадики, яқин вақт ичида ушбу кичик муаммолар ҳам ўз ечимини топади.

 

Семинар дастурини бу ердан юклаб олиш мумкин.

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 277