Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ёш миллионерлар пулларини қандай бошқаришади?

27.12.2016

Пул дабдабали ҳаёт кечириш, кўп орзу-истакларни амалга ошириш, қимматбаҳо буюмларни сотиб олиш, обрў-эътиборни оширишга ёрдам беради. Қайсидир маънода инсонни бахтиёр қилишга ҳам қодир. У қанча кўп бўлгани сайин камдек туюлаверади...

Кунларнинг бирида бой-бадавлат инсон бўлиб уйғонсангиз, нима қилсангиз, пулларингиз сизни бахтли қилиши, ҳам моддий, ҳам маънавий фойда келтириши мумкинлигини билишингиз керак бўлади.

 

Билингки, ёш миллионерлар ўз маблағларини ишлатишда қуйидаги қоидаларга амал қилишади:

 

1. Ёш миллионерлар фақат биттагина даромад манбаига ишониб қолиш тўғри эмаслигини яхши билишади. Сармоя портфелини шундай тузишадики, ҳам анъанавий активлар (акция, облигациялар) ва, масалан, кўчмас мулк сингари муқобил активлар  ундан ўрин олади. Мисол учун, ижарага берилган уйдан тушган даромадни яхши тайёр бизнесга сарфлаб ёки янги ишни йўлга қўйиб, бойликни орттириш йўлини излашади.

 

Пулларни турли йўналишларга сарфлашнинг энг ютуқли жиҳати: унда фақат даромад манбаларини эмас, балки хатарларни ҳам бошқариш имкони мавжуд. Бу эса ҳеч қачон барча маблағларингиздан бир деганда мосуво бўлиш хавфи келиб чиқмайди деган гап. Миллионерлар бир нарсани яхши билишади: агар қандайдир актив даромад келтирмаётган бўлса, дарҳол ёки унинг портфелдаги ҳиссасини қисқартириш керак ёки даромадлироғига алмаштириш зарур.

 

2. Уларнинг ўз мақсади бор. Ёш миллионерлар жамият фаровонлиги учун ишлашни хуш кўришади. Улар ўз ишини дилдан севишади ва дунёни яхши томонга ўзгартиришга ҳисса қўшиш истаги билан ёнишади. Ёш миллионерлар болалар уйларини қуришади, қишлоқ жойларда таъмирлаш, одамлар турмуш тарзини яхшилаш ишларига ёрдам беришади, керак бўлса, бундай ишларга бош-қош бўлишади. Ҳар қандай соҳа билан шуғулланишмасин, хайрли ишларни канда қилишмайди.

 

3. Иштиёқларини сўндиришмайди. Миллионерларнинг аксарияти шахсий молиявий маслаҳатчига эга бўлиш дабдаба эмас, зарурат эканини яхши англашади. Молиявий барқарорликка эришишда яхши ҳуқуқшунос ёки бухгалтерсиз иш битмайди. Аммо миллионерлар ҳеч қачон бир ерда муаллақ қотиб қолишмайди. Улар ҳеч қачон биргина мутахассис тавсиялари билан чекланиб қолишмайди. Пул борасидаги саволларга ҳар доим янгича жавоблар излашади, ўқиб-ўрганишдан тўхташмайди.

 

Ҳа, уларга хос бўлган яна бир муҳим жиҳат бор: ҳеч қачон оиласи, яқинлари, дўст-биродарларидан маслаҳат олиб, иш кўришга ийманиб, тортиниб, уялиб ўтиришмайди!

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз

 

 

Курс валют

2017-10-17
  • USD:8058.77 (+6.69) сум
  • EUR:9515.80 (+65.07) сум
  • RUB:140.84 (+2.32) сум