Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўр бўлайлик

28.11.2016

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муҳим эҳтиёжлардан бири васийлик ва ҳомийлик институти қонунчилик асосларини такомиллаштириш, васийлик ва ҳомийлик фаолиятининг самарали механизмларини яратишдир.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муҳим эҳтиёжлардан бири васийлик ва ҳомийлик институти қонунчилик асосларини такомиллаштириш, васийлик ва ҳомийлик фаолиятининг самарали механизмларини яратишдир.

 

 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори билан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг  (бундан буён - Дастур) 4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги 42-сон қарори билан тасдиқланган 2016 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш Дастурининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

 

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури  4-бандининг биринчи хатбошисида “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (бундан буён - Қонун) болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингдек, шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васий (ҳомий) этиб тайинланишни рад этадиган касалликларни белгилаш тартибини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш вазифаси белгиланган.

 

Қонуннинг 22-моддасида васий ва ҳомий этиб тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар келтирилган. Лекин мазкур моддада соғлиғининг ҳолатига кўра васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахсларга васийликка (ҳомийликка) болани бериш ёки бермаслик масаласи тартибга солинмаган. Бу эса ўз навбатида келгусида болаларнинг соғлиғига ва турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида ушбу соҳадаги миллий қонунчилигимиз ҳамда хорижий давлатларнинг қонунчилик тажрибаси ўрганилди1.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 13724 нафар болалар васийликка ва 9578 нафар болалар ҳомийликка берилган. Ҳар йили ўрта ҳисобда етти мингга яқин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар аниқланиб, уларнинг икки мингдан ортиғи васийликка ва мингдан ортиғи ҳомийликка берилмоқда.

 

Қонунга соғлиғининг ҳолатига кўра васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажара олмайдиган шахсларга васийликка ва ҳомийликка болаларни бермаслик бўйича норманинг киритилиши ёш авлодни соғлом тарбиялаш, юқумли ва бошқа касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

 

Дастурнинг 4-банди иккинчи хатбошисида Қонунга етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қайси тоифадагилари тўлиқ давлат таъминотида бўлишини ва уларнинг тўлиқ давлат таъминотида бўлиши қандай тартибда ва қайси давлат органи томонидан расмийлаштирилишини аниқловчи нормаларни киритиш вазифаcи белгиланган.

 

Бугунги кунда қонунчилигимизда қайси тоифадаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлиши ҳамда уларнинг тўлиқ давлат таъминотида бўлишини белгиловчи нормалар мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидаги бола тушунчасини амалиётда қўллашда ноаниқликлар юзага келмоқда.

 

Мазкур ноаниқликлар натижасида ўтган 2014 - 2015 йилларда ҳамда 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида Халқ таълими ва Молия вазирликларига фуқаролар, тегишли ташкилотлар томонидан жами 92 та мурожаатлар келиб тушган.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон  бўйича 23 302 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (0-18 ёшгача бўлган болалар) васийликка ва ҳомийликка берилган бўлиб, ҳар йили Республика бўйича ўрта ҳисобда 4 минг нафарга яқин болалар 18 ёшга тўлганликлари сабабли ҳомийлик назоратидан чиқарилади.

 

Масалан, 2015 йилда 3816 нафар болалар ҳомийлик назоратидан чиқарилган. Агар ушбу тоифадаги болаларнинг барчасига юқоридаги нормага асосан ҳар йили бюджет маблағлари ҳисобидан пул нафақалари ажратиладиган бўлса, ўртача ҳисобда 50 млрд сўм маблағ ажратилиши лозим бўлади.

 

 norma.uz  сайтида жойлаштирилган.

 

Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси

Алия ЮНУСОВА 

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Тутинган ота-оналар билан битим тузилади

 

Давлат дастурига ҳуқуқий-меъёрий кўмак

 

"Соғлом она ва бола йили" ДАВЛАТ ДАСТУРИ

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Мен 17 ёшдаман, паспорт олганман, бироқ миллатимни, фамилиям, исми-шарифимни ўзгартирмоқчиман. Бунинг учун қандай қоидалар мавжуд?

 

Катталар ва 16 ёшга тўлмаган болалар, республикадан ташқарига чиқиб кетаётган шахслар Ў ...

 

 


1 Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Молдова, Сингапур ва бошқа давлатларнинг қонунчилиги ўрганилганда, уларнинг қонун ҳужжатларида соғлиғининг ҳолатига кўра васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажара олмайдиган шахсларга васийликка ва ҳомийликка болаларни бериш тақиқланган. Масалан, Россиянинг Оила кодексида васийлик ва ҳомийликка болаларни олишни рад этувчи касалликлар рўйхати Ҳукумат қарори билан, Беларуснинг Оила ва никоҳ тўғрисидаги кодексида эса ушбу рўйхат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгиланган.

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 648