Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Фасадни ўзгартиришни ЯИДХП орқали келишиш мумкин

26.12.2016

Янги хизмат онлайн режимида бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ижрочи ҳисобланади.

Хизмат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйича тақдим этилади ҳамда юридик ва жисмоний шахслар учун мўлжалланган.

 

Фойдаланувчи электрон шаклдаги аризага бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини электрон шаклда илова қилиши жоиз.

 

Ваколатли орган аризани кўриб чиқади, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) 6 кундан ортиқ бўлмаган муддатда келишади. Бунда ариза рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 5 иш куни мобайнида инспектор аризада кўрсатилган манзил бўйича объектни ўрганиш учун боради. Объект ўрганилганидан кейин 1 иш куни мобайнида қарор тақдим этилади. Хизмат бепул тақдим этилади.

 

Рад этиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

 

  • ариза берувчи томонидан бино ва иншоот фасадининг талабларга жавоб бермайдиган эскиз лойиҳаси тақдим этилганлиги;
  • ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
  • бино ва иншоотни ўрганиш якунлари бўйича асосланган салбий хулосанинг мавжудлиги.

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур хизмат 2016 йилнинг декабрь ойи мобайнида ушбу давлат қўмитаси томонидан рўёбга чиқарилган учинчи хизматдир. Илгари қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқариш ҳамда объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун ЯИДХП орқали рухсатнома олиш имкониятлари ҳақида хабар берган эдик. Қўмита томонидан амалга ошириладиган барча интерактив хизматлар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

 

 

Курс валют

2017-08-15
  • USD:4154.36 (+27.91) сум
  • EUR:4895.49 (+16.43) сум
  • RUB:69.02 (+0.62) сум