«GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятининг расмий сайтида янги «Мижозлар учун хизматлар» бўлими очилди. Қуйида — қандай хизматлар ҳозирда мавжуд экани ҳақида.
Янги бўлимда фойдаланувчи автомобилларни сотиш тартиби, долзарб нархлар тўғрисида билиб олиши, автомобиль ҳарид қилишнинг ҳамда дилерлик корхоналар кесимида контрактация учун мавжуд бўлган автомобиллар мақомини текшириб бориши мумкин.
Компания мазкур бўлимдаги маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб боришини маълум қилди. Шу тариқа нархлар бўйича маълумотлар ҳар ҳафта, сотувда мавжуд автомобиллар бўйича — ҳар куни янгиланади.