Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

“Habeas corpus” Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг ишончли кафолати

10.11.2015

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан «HABEAS CORPUS» институти – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ишончли кафолати” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, мамлакатимизда тарихан қисқа давр ичида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.  

 

 

Истиқлол йилларида миллий қонунчилигимизни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш, демократик тамойиллар ва халқаро ҳуқуқий талабларга тўлиқ жавоб берадиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Биргина «HABEAS  CORPUS» институтининг миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам жой олгани ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

 

Маълумки, жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқи «HABEAS  CORPUS» дея номланади. Бу атама 1679 йил 26 май куни инглиз парламенти томонидан қабул қилинган қонун - «Хабеас Корпус Акт» атамасидан олинган1.


Таъкидлаш жоизки, Юртбошимизнинг 2005 йил 8 августдаги «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида»ги Фармонга асосан, 2008 йил 1 январдан бошлаб жиноят содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларни қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судлар ваколатига ўтказилди. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қонунда белгиланган бошқа эҳтиёт чораларини қўллаш самарасиз бўлган алоҳида ҳолларда ва фақат жиноят ишлари бўйича судлар ёки ҳарбий судларнинг ажримига асосан амалга ошириладиган бўлди.


Ўз навбатида, Олий суд Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори бу борада ягона суд амалиётини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Мамлакатимизда “HABEAS  CORPUS” институтининг амалиётга татбиқ этилиши инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг дахлсизлигини ҳимоя қилишда муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу институт жорий этилган 2008 йилнинг январидан буён судлар томонидан дастлабки тергов органларига 700 мартадан ортиқ мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилингани ҳам буни яққол тасдиқлаб турибди.

 

 

 

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси суд-ҳуқуқ тизимида янги даврни бошлаб берди. Зеро, мазкур Концепция асосида ишлаб чиқилиб, 2012 йил 18 сентябрда қабул қилинган «Суд-ҳуқуқ тизими янада ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, судга қадар иш юритиш босқичида прокурор ва терговчи томонидан қўлланиб келинган айбланувчини лавозимидан четлатиш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини фақат судьянинг санкцияси асосида амалга ошириш тартиби жорий этилди.


 

Бундан ташқари 2014 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан Жиноят-процессуал кодексига эҳтиёт чораларининг янги тури, яъни уй қамоғи жорий қилинди.

 

 

 

Ушбу қонунга мувофиқ, уй қамоғи гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд бўлганида унинг ёши, соғлиғи ҳолатини, оилавий аҳволини ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қамоққа олиш мақсадга номувофиқ, деб топилган тақдирда қўлланилади.


 

 

Тадбир иштирокчилари ОАВ вакиллари саволларига атрофлича жавоб бердилар.


 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Адвокатлик амалиёти: яна бир бор сўров ҳақида

 

Судланганлик ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Қонунларга риоя этилишини назорат қилиш прокуратурага топширилади

 

 

 

Маъруф Усманов суҳбатлашди ва ёзиб олди

 



1 «Хабеас-корпус» (Habeas Corpus) атамаси лотинчадан ўзбек тилига ўгирилганда «танани, шахсни (судга) келтириш» маъносини англатади. Fapб мамлакатларида жиноий таъқибга учраган, ҳибсга олинган ёки қамоқда сақланаётган фуқаронинг адолатли суд орқали ҳимояланишга бўлган ҳуқуқини «хабеас-корпус» деб номлаш одат тусига кирган.

Ушбу институт дастлаб  XII асрдан бошлаб Англияда қўлланила бошлаган. XIV асрда Эдуард I қироллиги даврида эса, ушбу амалиёт урф-одатга айлана бошлаган. Мазкур урф-одат ўз навбатида инсон ҳуқуқлари масаласи норматив ҳужжат кўринишини ола бошлаган даврда, аниқроқ айтганда, 1679 йил 26 май куни Англияда қабул қилинган «Фуқаро эркинлигини янада яхшироқ таъминлаш ва денгиздан ташқари ҳудудларда асоссиз ҳибсга олишларнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун ёки «Habeas Сorpus Аct»да  ўзининг норматив қиёфасини топди.

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 819