Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ҳакамлик судлари фаолиятини янада такомиллаштириш - давр ва бизнес талаби

23.08.2017

 

Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилояти иқтисодий суди томонидан 2017 йил 9 август куни илк бор Сирдарё вилояти  Гулистон шаҳрида  Президентнинг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан “Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Ҳакамлик суди фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат орган ҳисобланади.

Ҳакамлик суди қуйидаги афзалликларга эга: тежамкорлик; низони тезкорлик билан кўриб чиқиш; ҳакамлик судьяларини мустақил танлаш ва низони ҳал қилиш тартиб-таомилини мустақил белгилаш имкониятининг мавжудлиги; келишув битимига эришиш ва ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолишга шароит яратиш; ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги;  ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш механизмининг мавжудлиги.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган 15 та ҳакамлик судлари томонидан 2007 йилдан 2017 йилгача (6 ойигача) даъво суммаси 411,3 млрд. сўм, 48,8 млн. АҚШ доллари ва 195 025 еврони ташкил қилган жами 8 689 та иш кўрилганлиги қайд этилди. Палатанинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан жами даъво суммаси 38,1 млрд. сўм бўлган 1 730 та ишлар кўриб чиқилган.

 

Тадбирда  иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва уни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш билан боғлиқ ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлилий материаллар асосида атрофлича ёритилди.

Ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини ижро қилиш икки хил усулда, яъни ихтиёрий ва мажбурий (ваколатли судлардан ижро варақасини олиш орқали) ижро қилинишига тадбир қатнашчилари эътибори қаратилди ва бу борадаги муаммолар юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундай судларда низоларни тезкор, қонуний, адолатли ҳал қилиш кўп жиҳатдан ҳакамлик судьяларининг билим даражаси, амалий тажрибасига боғлиқлигига эътибор қаратилиб, уларни малакасини оширишнинг долзарб муаммолари тадбир иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки,  иштирокчилар ва маърузачилар томонидан  ҳакамлик муҳокамасининг  ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ваколатли судлар билан ҳакамлик судлари  ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳакамлик судьялари ва ҳакамлик судьялигига номзодларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, низоларни қўриб чиқиш бўйича хакамлик судьялари ўртасида тажриба алмашиш, ҳакамлик судлари  хал  қилув  қарорлари  ижросини таъминлаш  каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 


Фозилжон ОТАХОНОВ

ССП  ҳузуридаги  Халкаро тижорат арбитраж суди раиси,  

МДУнинг Тошкент шаҳридаги филиали доценти, ю.ф.н.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах