Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳакамлик судлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш лозим

11.02.2016

Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси бошқаруви раиси Аламжон ЖЎРАЕВнинг мулоҳазалари.

 

Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш мақсадида давлат раҳбарининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармонида “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга кўрсатма берилиб, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг бирлашмалари томонидан ҳакамлик судларини ташкил этиш белгилаб берилган.

 

Қисқа вақт ичида мазкур Фармон асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни 2006 йил 16 октябрда қабул қилиниб,  2007 йил 1 январдан кучга кирган. “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи бошланди.             Ҳакамлик судлари фаолияти ривожланган давлатларда фуқаро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги қарздорлик низоларининг 80-85%и айнан ҳакамлик судларида кўрилиб, ҳал этилмоқда.     Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги  Қонунининг асосий мақсади республикамизда ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Ҳакамлик суди - фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи хўжалик низоларини ҳал этувчи нодавлат органи. Ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилади.

 

Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судларини ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш, муваққат ҳакамлик судларини ташкил этиш тўғрисидаги, шунингдек доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳақидаги ахборот “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами”да эълон қилинади.

 

Ҳакамлик судининг хўжалик судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судлардан фарқли жиҳатлари қуйидагиларда ўз аксини топади:

 

- ҳакамлик суди томонидан нафақат хўжалик ишлари балки фуқаролик ишлари ҳам кўриб чиқиб ҳал этилади. (хўжалик судларида фақат юридик шахсларга оид хўжалик низолари кўрилса, фуқаролик судларида фақат фуқароларга оид низолар кўрилади);

 

- ҳакамлик судида ишлар тезкорлик билан ҳал этилади.

 

- асосий мақсад тарафларнинг келишувига йўналтирилади ҳамда тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик сақлаб қолинади;

 

- ҳакамлик муҳокамасининг махфийлиги қонун билан кафолатланади;

 

- томонлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилмайди;

 

- ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради;

 

- хўжалик судлари ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳакамлик суди  томонидан аниқланган ҳолатларни текширишга ёки ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас;

 

- ҳакамлик судлари йиғими миқдори хўжалик суди ёки фуқаролик ишлари бўйича судда кўриб чиқилганда тўланиши лозим бўлган давлат божининг ярмидан ошмайди;

 

- ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, уни тегишли тартибда мажбурий ижрога қаратиш Қонун билан кафолатланган.

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни асосида 2009 йилнинг май ойида Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси ташкил этилиб, айни вақтда Ассоциация тизимида Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳар филиаллари ва барча вилоятларда ваколатхоналар ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизнинг барча туманларида доимий фаолият кўрсатувчи 157 та ҳакамлик судлари ташкил этилган. Буларда 400 дан ортиқ ҳакамлик судьялари фаолият юритмоқда. Шунингдек 2010 йилнинг июнь ойида Ассоциация ҳузурида Ҳакамлик судлари Академияси ташкил этилиб, унда барча ҳакамлик судьялари ва судьяликка номзодлар ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

 

Ўтган даврда, яъни 2010, 2011, 2012 йиллар ва кейинги  йиллар давомида ЎзҲСА 156 та  ДФК ҳакамлик судлари томонидан фуқаролик ва хўжалик низолари бўйича жами 271  736  560 м. сўмлик 23 766 та даъво аризалари мазмунан кўриб чиқилиб хал этилган. Шулардан 203 038 735 м.сўмлик 17 210 та даъво аризалари қаноатлантирилган, 17 662 430 м.сўмлик 698 та даъво аризалари рад этилган, 26 314 974 м.сўмлик 4 064 та даъво аризалари кўриб чиқилмасдан қолдирилган, 29 791 496 м.сўмлик 1 794 та даъво аризалари тугатилган. 2014 йилда эса ЎзҲСА ва унинг қуйи тизимлари ҳузуридаги ҳакамлик судларига 209,7 миллиард сўмлик жами 3 100 та даъво аризалари келиб тушган, шу давр мобайнида 211,7 миллиард сўмлик  4400 та даъво аризалари мазмунан кўриб чиқилиб ҳал этилган, шундан 180,0 миллиард сўмлик 2 400 та даъво аризалари қаноатлантирилган. Кўрилган даъво аризалари бўйича 411,4 млн сўмлик ҳакамлик йиғими келиб тушган.

 

Мисол учун, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “Фарҳод ва Ширин” (МЧЖ) ва “Қурилиш сервис” ХИЧК (қонун талаблари асосида номлари ўзгартирилган) ўртасида бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар учун муддати ўтган 200 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида ушбу шартнома шартларидан келиб чиқган ҳар қандай низо ЎзҲСА ҳузуридаги ҳакамлик судида кўрилиши ҳақида ҳакамлик битими имзоланган. Даъвогар даъво аризаси билан ҳакамлик судига мурожаат қилган. Даъво аризаси иш юритувга олиниб, мазмунан кўриб чиқилди ва томонларни келиштиришга бирламчи ҳаракатлар йўналтирилиб, келишув битими тузишга қаратилган. Келишувга эришилмагач, даъво томонларининг имкониятлари ҳисобга олиниб, ҳал қилув қарорида ихтиёрий тўлаш муддати белгиланди. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижроси қонун талабига мувофиқ кафолатланган бўлиб, ихтиёрий ижро этиш муддатида қарздорлик бартараф этилмагани учун, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мажбурий ижрога қаратилди ва ижро варақаси асосида жавобгарнинг ҳисобварағидаги пул маблағлари ҳамда мол-мулки ҳисобидан қарздорлик қопланди.

 

Бошқа бир мисол, Соли Эргашев ўз таниши Эргаш Солиевнинг (қонун талаблари асосида номлари ўзгартирилган) илтимосига кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсади учун қайтариш шарти билан  унга 10 миллион сўмни 5 ойга қарзга беради. Белгиланган муддатда қарзини ололмагач, С.Эргашев ва Э.Солиев ўзаро ушбу низо юзасидан имзоланган ҳакамлик битимига асосан ҳакамлик судига мурожаат этишади. Суд муҳокамасида жавобгар даъвони тан олиб, иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз вақтида қарзини қайтара олмаганини, эндиликда ишлари юришганини, шунинг учун қарзини бўлиб-бўлиб қайтаришга 3 ой муддат беришни суддан сўраган. Ҳакамлик суди жавобгарни иш фаолиятини ўрганиб чиқиб ҳамда даъвогарнинг талабларини тинглаб, ихтиёрий тўлаш муддатини белгилаб берди.

 

Бундай натижаларга эришишда албатта ҳакамлик судьялари томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кенг омма, корхона ва ташкилотларга, радио, телевидение ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Бунинг самараси ўлароқ, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ҳакамлик судларига бўлган ишонч ортиб бормоқда.

 

Қонуннинг 9-моддасига асосан Ҳакамлик судлари маъмурий, оила ва меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа низоларни ҳал этмайди!

 

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, мустақиллик йилларида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар мамлакатимизда одил судловни амалга ошириш ва, энг муҳими, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади!

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди.

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Ҳакамлик судьялари малакасини ошириш давр талаби

 

Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм

 

Третейские суды: значение, возможности, преимущества

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Қандай асосда Молия вазирлиги ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришни рад этиши мумкин?  Молия вазирлиги қайтариш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиб олишга ҳақлими?

 

Муддати ўтган дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш  тартиби қандай?

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 629