Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳар қандай компаниянинг катта сири

16.02.2016

Қонуний асосларга эга бўлмай тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олишга жиноий жавобгарлик киритилган. Бу ҳақда – 20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар цикли давомида.

 

ЖК 1928-модда билан тўлдирилди, унга асосан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олишга жиноий жавобгарлик киритилган.

 

Жиноят субъектлари. Бу моддада бу бўйича жавобгарликка фақат давлат органларининг виждонсиз мансабдор шахслари ва хизматчилари тортилиши бевосита кўрсатилмаётир.  Бироқ, кўриб чиқилаётган моддада фойдаланилаётган “талаб қилиб олиш” атамасининг маъносига кўра аниқки, шунга ўхшаш ҳаракатлар фақат давлат органининг ҳокимият-бошқарув ёки назорат ваколатлари берилган мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан содир этилади. Бундай ваколатлар берилмаган жисмоний ёки юридик шахслар томонидан банкларга ёки бошқа кредит ташкилотларига шунга ўхшаш маълумотларни тақдим этишни илтимос қилиб мурожаат қилишлари, ҳатто қонунга биноан улар уни олишга ҳақли бўлмаган ҳолларда ҳам жавобгарликка олиб келмайди. Шу билан бирга бундай маълумотларни олишга ваколати йўқ шахсларга банк сирини ошкор қилган банкларнинг мансабдор шахслари  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасига мувофиқ  жавобгарликка тортиладилар, унга кўра 2 дан 5 ЭКИҲгача жарима кўринишида жазо кўзда тутилган.

 

Жиноий қилмиш  банкка ёки бошқа кредит ташкилотига у ёки бу тадбиркорлик субъекти ҳисобварақларида маблағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги талабни (сўровни) юборишда намоён бўлади, бунда қонунчилик мазкур аниқ ҳолатда мансабдор шахс ёки хизматчига бундай талабни юбориш ҳуқуқини бевосита бермайди. Бунда, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларидаги маблағлар тўғрисидаги ахборот банк сири турларидан бири эканлигини ҳисобга олиб, уни тақдим қилиш “Банк сири тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Бундай жиноят учун жазонинг энг кўп миқдори – 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари. Айбдорни фақат у олдин1 шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирдагина  жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

Маълумот учун: “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга асосан тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида маблағ мавжудлиги тўғрисидаги ахборот қуйидаги давлат органларига тақдим қилиниши мумкин:

 

Ўзбекистон Ҳисоб палатасига – унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун;


прокуратура, тергов ва суриштирув органларига – қўзғатилган жиноят иши мавжуд бўлган тақдирда, етказилган зарар ундириб олинишини ёки унинг мол-мулки хатланишини таъминлаш мақсадида терговчи ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига биноан прокурор санкцияси билан тақдим этилади;

 

судга – унинг ёзма сўрови асосида, мазкур банк мижозига (вакилига) нисбатан суднинг иш юритувидаги ишлар бўйича;

 

суд ижрочисига – унинг ёзма сўрови асосида, суднинг ундирувни мазкур банк мижозининг (вакилининг) мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори бўлган тақдирда;

 

давлат солиқ хизмати органларигабанк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда;

 

Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментига – Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2009 йилдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни бериш тартиби тўғрисидаги Низомда кўзда тутилган тартибда.

 

 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз.

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади

 

_____________________________________________________

1 МЖтКнинг  2455-моддасида шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик учун кўзда тутилган маъмурий жарима миқдори 10–20 ЭКИҲни ташкил қилади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 742