Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ICTSUMMIT-2016: натижа ва истиқболлар

22.09.2016

Пойтахтимиздаги “Кўргазма савдо маркази”да ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Саммит бўлиб ўтди. Унда 300 дан ортиқ давлат идоралари раҳбарлари, ўнлаб хорижий давлатлардан эксперт ва тадбиркорлар иштирок этишди.

 

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар:

 

- Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш сектори раҳбари Сардор Абдуллаев;

 

- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Алишер Файзуллаев;

 

- БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер;

 

- Халқаро электр алоқа иттифоқи электр алоқани стандартлаштириш бюроси директори Чае Суб Ли;

 

- Huawei Tech Investment Tashkent компанияси бош директори Ван Пэн;

 

- ZTE компаниясининг Grid соҳасини ривожлантириш бўйича директори Тянь Цзюнь Сян.

 

Сўзга чиққанлар замонавий ҳаётда ахборот коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг аҳамияти ва унинг замонавий жамият шаклланишидаги роли мавзусига алоҳида тўхталишди.

 

Саммитнинг пленар мажлиси давомида турли маъруза, тақдимотлар ўқиб-эшиттирилди.

 

  • «Электрон ҳукумат» тизими самараси»;
  • «Электрон тижорат»;
  • «Интернетга кенг йўл очиш ҳисобига ахборот-коммуникация технологияларини кенгайтириш имкониятлари»;
  • «Давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси»;
  • «IT-таълимга инвестиция киритишнинг аҳамияти» сингарилар шулар жумласидандир.

 

Анъанага кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилда мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишини сарҳисоб қилиш ва яқин кунлардаги режа ҳамда вазифаларни белгилаб олишга бағишланган доклади тадбирнинг асосий маърузаларидан бири бўлди. Уни вазир ўринбосари Алишер Файзуллаев ўқиди.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти ҳақида сўзлар экан, маърузачи бугунги кунда портал аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 290 та хизмат турини тақдим этаётганини таъкидлаб ўтди. 2016 йил бошидан бери тақдим этилган интерактив хизматларнинг умумий сони 1,9 баробар кўпайди ва 777 мингни ташкил этди, уларнинг 56% – тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган.

 

Чиқишининг иккинчи қисмида А.Файзуллаев яқин келажакда соҳанинг ривожланиши бўйича режалар билан ўртоқлашди. Булар:

 

- «Инспекция» ва «Нотариус» ахборот тизимларини ишга тушириш;

 

- Ягона интерактив давлат хизматлари порталини янгилаш, 20 га яқин янги хизматларни ишга тушириш;

 

- Электрон ҳукумат маркази биносини қуриш;

 

- бутун республика бўйлаб Электрон ҳукумат ахборот киоскларини ташкил этиш;

 

- Очиқ маълумотлар портали ишини такомиллаштириш;

 

- иқтисодиётнинг реал секторида 89 та лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш;

 

- аҳолини учли алоқа ва рақамли телевидение билан қопланиш даражасини ошириш ҳамда ҳудудларнинг ахборот билан таъминланишига ҳиссак қўшиш.

 

Тўлиқ матн билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳафталик доирасидаги Саммит маҳаллий ахборот коммуникация технологиялари бозори учун ўта муҳим ва долзарб ҳодисалардан биридир. У бир тадбир доирасида мамлакатимизда соҳанинг бугунги кундаги аҳволини таҳлил қилиш билан бирга маҳаллий ва хорижий соҳа вакиллари ҳамда сармоядорлар манфаатларини кўзлаган ҳолда тузилган яқин келажакдаги аниқ режалар билан танишиш имконини яратади.

 

Саида Джанизакова,

бизнинг мухбир

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1539