Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ИДХЯПда “Давлат фойдасига воз кечиш” божхона режимидан фойдаланиш мумкин

25.05.2016

Давлат божхона қўмитаси ИДХЯПда янги хизматни ишга туширди, унинг ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар – тадбиркорлик субъектлари товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш учун рухсатнома берилганлиги тўғрисида рақами ва берилган санаси кўрсатилган билдиришномани ёки беришни рад этиш тўғрисида билдиришнома олишлари мумкин.

 

Хизматни олиш учун ИДХЯП порталида тегишли ариза шаклини юклаш ва тўлдириш ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш зарур:

 

  • “Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими тўғрисида” Низомга мувофиқ тўлдирилган божхона юк декларацияси (БЮД);

 

  • давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси;

 

  • мажбуран сертификатланадиган товарларга нисбатан – сертификат;

 

  • бошқа давлат органларининг, агар товарлар ушбу органлар назоратига олинган бўлса, рухсатномаси;

 

  • товарларга бўлган юк ва товарларга оид ҳужжатлар (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, ҳисобварақ-фактуралар ва ш.к.);

 

  • баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи.

 

Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади. Билдиришномани олгандан сўнг ариза берувчи мажбурий тарзда БЮДда (44-графа, 6-банд) олинган рухсатноманинг рақами ва санасини кўрсатган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш режимида расмийлаштирилган электрон декларацияни топширади.

 

Қуйидагилар мазкур хизматни рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

 

  • рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ келмаслик;

 

  • аризада тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки хато маълумотларнинг мавжудлиги.

 

Ариза берувчи хизмат сифати, давлат муассасасининг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.

 

Хизмат 15 календарь куни мобайнида бепул кўрсатилади.

 

Мавзуга доир материал:

 

ИДХЯПда уй-жой мулкдорлари учун янги хизмат

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 412