Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Импортни ўрнини қопловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи учун манфаатли

05.10.2015

Лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тартиби “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва саноат кооперацияси асосида материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури тартиби тўғрисидаги Низом” (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон қарорига 1-илова) билан тартибга солинади.

 

Низом тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва саноат кооперацияси асосида материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини (бундан буён матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) шакллантириш ва амалга оширишнинг яхлит тизимини барпо этишни кўзда тутади. Лойиҳалар амалга ошириладиган корхоналарга имтиёзлар кўзда тутилган, уларни тақдим этиш шартлари ўзгарган.

 

ИМТИЁЗЛАР

2009 йил учун Маҳаллийлаштириш дастури

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон Қарори (3-банд)

Имтиёз тури

Имтиёзларнинг йўналиши

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

 

Мақсадли

Имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови

 

Мақсадли

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи

Мақсадли

ИМТИЁЗЛАР

2011-2013 йил учун Маҳаллийлаштириш дастури

Президентнинг  29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон Қарори (3, 5-бандлари)

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

Мақсадли

Белгилансинки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга  йўналтирилади (5-банд).

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови

 

Мақсадли

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи

Мақсадли

ИМТИЁЗЛАР

2014-2016 йил учун Маҳаллийлаштириш дастури

Президентнинг 25.12.2013 йилдаги 2099-сон Қарори (36-илова, 9-банд)

Имтиёз тури

Имтиёзларнинг йўналиши

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

Мақсадсиз

Фойда солиғи, ЯИТ ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни қўллашнинг мақсадли параметрлари ЎзР Президентининг 27.01.2009 йилдаги 1048-сон Қарорининг 3-банди нормаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади: имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимини жорий этиш, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

 

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови

 

Мақсадли

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи

Мақсадли

ИМТИЁЗЛАР

Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори (3-банд)

четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)

Мақсадсиз

Президентнинг ПҚ-2120-сон Қарорига асосан мазкур Қарорнинг 1 ва 2-иловаларига (бу амалга оширилиши 2014-2015 йилларда давом эттириладиган амалдаги маҳаллийлаштири лойиҳалари ва ) 2014-2016 йиллар учун янги лойиҳалар рўйхати) киритилган корхоналар учун Президентнинг ПҚ-1048-сон Қарори 3-банди билан белгиланган имтиёзларнинг амал қилишини узайтириш белгиланади, олтинчи хатбоши бундан мустасно.

Кўрсатилган қарорнинг олтинчи хатбошиси билан имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағларни мақсадли қўллаш масаласи тартибга солинади. Шундан келиб чиқиб, барча имтиёзлар – маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналар учун.

Имтиёзлар мақсадли фойдаланишни назарда тутмаслиги “Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 4-банди билан тасдиқланади (14.07.2015 йилдаги 2697-сон)

маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови

 

Мақсадсиз*

маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи

Мақсадсиз*

 

*Имтиёзларнинг мақсадли белгиланиши Президентнинг 30.04.2013 йилдаги ПҚ-1961-сон Қарорига асосан маҳаллийлаштиришнинг қўшимча лойиҳалари рўйхатига киритилган корхоналар учун сақланади.


 

Имтиёзларнинг тури (мақсадли ва мақсадсиз) маҳаллийлаштиришнинг бир дастуридан бошқасига сари ўзгарганлиги, шунингдек бўшаган маблағларнинг мақсадли белгиланиши ҳам ўзгарганлиги боис, 2014-2015 йилларда Маҳаллийлаштириш дастурида бўлган корхоналар тақдим қилинган имтиёзларни қўллаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга нисбатан алоҳида эътиборли бўлишлари лозим.

 

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида корхоналарга тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерияда акс эттириш тартибини “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади:

 

1) Мақсадли имтиёзлар солиқлар ва божхона тўловлари бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақларида ҳисоблаб ёзилади, бироқ тўланмайди, балки тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари турлари бўйича 8840 “Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” ҳисобварағида юритилади. Кўрсатилган ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш, маблағлар қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадлар учун фойдаланилганда амалга оширилади. Агар маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, хом ашё ва материаллар сотиб олишга ишлатилган бўлса, у ҳолда ҳисобдан чиқариш Дт 8840 “Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари”; Кт 8530 “Текинга олинган мол-мулк” “Солиқ ва божхона имтиёзлари” ҳисобварағини ажратган ҳолда проводка берилади.

 

Агар бўшаган маблағлар Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилса, у ҳолда маблағларни ҳисобдан чиқариш бўйича бундай операция қуйидаги проводка билан Дт 8840 “Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари”; КТ 6710 “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” акс эттирилади.

 

 

2) Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақларида акс эттирилмайди (ҳисоблаб ёзилмайди), бироқ лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида ҳар бир солиқ тури ва божхона тўловлари бўйича "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилади. Имтиёзлардан фойдаланиш даври тугаганидан сўнг балансдан ташқари ҳисобварақда жамғарилган сумма ушбу ҳисобварақ кредитига ҳисобдан чиқарилади.

 

Юқорида келтирилган нормалардан кўринадики, мақсадли белгиланиши мавжуд ёки йўқлигига боғлиқ ҳолда имтиёзларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботга таъсири сезиларли даражада.

 

Ушбу фарқлар 2013 йилдан 2014 йилга қадар даврда ўтувчи лойиҳалар амалга оширилган корхоналарга энг кўп таъсир ўтказади. Мазкур корхоналарда мақсадли имтиёзларни ҳисобга олиш ҳисобварақларида (8840) фойдаланилмаган жамғарилган маблағлар қолган бўлиши мумкин. Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори амалга киритилиши билан имтиёзлар мақсадли фойдаланишни назарда тутмайди, тегишинча 8840 ҳисобварақдан жамғарилган суммани ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги масала вужудга келади.

 

Модомики жамғарилган, лекин фойдаланилмаган суммаларга нисбатан бошқа услубий тавсиялар берилмаган, имтиёзлардан фойдаланиш имконияти корхонада қолар экан, 21-сонли БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома” (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қоидаларидан фойдаланиш керак. 21-сонли БҲМСга мувофиқ, солиқ солишдан озод қилиниши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз даври кўрсатилган тақдирда – имтиёз даври тугагандан кейин, қолган ҳолларда эса ҳар йили 8840 “Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари” ҳисобварағининг дебетидан  8530 “Текинга олинган мол-мулк” “Солиқ ва божхона имтиёзлари” ҳисобварағининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

 

 

Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-2120-сон Қарори билан Маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этаётган корхоналарга тақдим қилинган имтиёзларнинг  мақсадсиз белгиланиши белгиланган. Бироқ имтиёзларнинг қатъий ҳисоби амалдаги “Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом”  (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган:

 

- маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.

 

- ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаш учун микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳам маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.

 

- маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак. Бунда имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун харид қилинган, бироқ фойдаланишга топширилмаган асосий воситалар учун қўлланилмайди.

 

- имтиёзни қўллаган ҳолда олиб келинган импорт товарларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда, мақсадга номувофиқ фойдаланилган импорт товарларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах