Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусида ижодий танлов эълон қилинди

20.11.2015

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, амалга оширилаётган демократик, социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнини босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусидаги ижодий танловни эълон қилади.

 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ўтказилади.

 


Танловга 2015 йилнинг 1 январидан 1 декабргача республика босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида эълон қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларацияси, мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг демократик фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган мавзудаги ахборот-таҳлилий, публицистик ва фото материаллар қабул қилинади.



Танловга тақдим этилган материаллар мамлакатимизда фаолият олиб бораётган босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларда чоп этилган бўлиши лозим.



Тақдим этилган материаллар ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида тайёрланган, эълон қилинган босма ёки интернет нашри аниқ кўрсатилган электрон ва босма нусхада бўлиши керак. Фоторепортажлар асл нусхада тақдим этилади. Ижодий ишларга муаллиф тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси) илова қилинади. Танловга тақдим этилган ижодий ишлар қайтарилмайди.

 


Ғолиблар диплом ва компьютер жамланмаси, телевизор, планшет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

Материаллар «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусидаги ижодий танловга» деган қайд билан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига 2015 йил 4 декабрга қадар қуйидаги манзилга жўнатилади:

 

Тошкент шаҳри – 100129,

Навоий кўчаси 30-уй, 2-қават, 45-хона.

Тел./факс: 244-14-28, 244-12-51,

Вебсайт: www.mmf.uz,

e-mail: fonduz@umail.uz.

 

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 397